«Бизнинг мерос» туркумидан « ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» 2022 йил юбилярлар ветеран-рассомларнинг ретроспектив кўргазмаси. Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламидан.

9_may_2022_-bannerХотира ва қадрлаш  куни арафасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламида сақланаётган асарлардан ташкил топган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

9_may_2022_-1“Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир усталарига яъни 2022 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Уларнинг орасида катта авлод вакиллари, ҳаёт ва ижод йўллари уруш ва урушдан кейинги йиллар билан чамбарчас боғлиқ бўлган ветеранлардир. Булар таниқли рангтасвирчилар Ўзбекистон Халқ рассоми  Лутфулла Абдуллаевич Абдуллаев (1912-2000), Берлин штурми қатнашчиси Иван Петрович Кочетов (1912-2001), Сергей Васильевич Редькин (1912-2002), Ростислав Александрович Сучков (1912 -1993), Валентин Александрович Фадеев (1912-1990)  бу йил уларнинг 110 йиллиги нишонланади. Александр Ефимович Винер (1922-1992), Михаил Митрофанович Есин (1922-1998) ва Виктор Петрович Зеликовларнинг (1922-1974) 100-йиллик юбилейини нишонлаймиз. Шунингдек, томошабинлар 2021 йилда 100 йиллик юбилейи бўлиб ўтган Павел Сергеевич Пантюхиннинг (1921- 1995) шахсий кўргзмасидан баҳраманд бўладилар.

9_may_2022_-2Ушбу интернационал Ўзбекистон санъати усталари –юбилярларга ҳурмат бажо келтириш билан бирга, уларнинг ижодий ютуқларини хозирги авлод рассомларига ва санъат ихлосмандларига намойиш этиб, Ўзбекистон санъати тарихидаги қизиқарли давр билан таништириш мақсади ҳам қўйилган. Бу усталарнинг ҳаётлари ва ижодлари миллий маданиятимизга ва тарихимиз, халқ ҳаётига қизиқишлари билан йўғирилган бўлиб, ўз навбатида уларга умуминсонийлик фазилатлари ва қадриятларини асарларида очиб беришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.  Ушбу мўйқалам усталарининг ҳар бири ифодали ва мутаносиб бўлган ўз услубига эга ёрқин ижодкорлар эдилар.

9_may_2022_-3Намойиш этилаётган асарларда жанрли ва тарихий рангтасвир, портретлар ва натюрмортлар, моҳирона ишланган плэнер этюдлари ва эскизларда – томошабинлар рассомларнинг ижодий лабараториясига назар соладилар. Экспонатларнинг даврий диапозони ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб то 90-йилларгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Ўтган даврнинг руҳи – юксак мақсадларга эришиш ва уларни йўқотиш хавфи умид ва ишончи, узоқ кутилган ижодий  эркинлик ва “гўзаллик оламни қутқаришига” ишонч Ўзбекистон санъатининг барҳаёт солномасидир. Буларнинг барчаси диққат ва эътиборга, ўрганишга, хотирлаш ва қадрлашга лойиқдир.

9_may_2022_-5Экспозицияда Бадиий кўргазмалар дирекциясининг тўплами ва шахсий коллекциялар, рассомларнинг архивларидан олинган 200 га яқин асар жой олган.

 

 

Кўргазма ўз ишини 2022 йилнинг май ойи охирларига қадар давом эттиради.

Санъатшунос  Л.Кодзаева