«Бизнинг мерос» туркумидан « ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламидан 2022 йил юбилярлар ветеран-рассомларнинг ретроспектив кўргазмаси

den_muzeev_2022_-118 май – Халқаро музейлар кунига бағишланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу кўргазма Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Хотира ва қадрлаш  куни” арафасида очилган Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламида сақланаётган асарлардан ташкил топган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг давоми сифатида ўтказилмоқда ва  ушбу кўргазма ҳам, яна бир қанча ажойиб номлар билан тўлдирилди.

den_muzeev_2022_-2Экспозициянинг ушбу бўлими, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика, театр ва кино рассомларига – яъни 2022 йилнинг юбилярларига бағишланади. Уларнинг орасида бу йил 125 йиллиги нишонланаётган: Ўзбекистон Халқ рассоми  Варшам Никитович Еремян (1897-1963), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Михаил Александрович Аринин (1897-1967), Николай Михайлович Герасимов (1897-1974), Александр Васильевич Николаев – Усто Мўмин (1897-1957), Владимир Леонидович Рождественский (1897-1949)лардир. Шунингдек, биз Ўзбекистон Халқ рассоми Зинаида Михайловна Ковалевскаянинг (1902-1978) – 120 йиллигини нишонлаймиз.

den_muzeev_2022_-3110- йиллик юбилейлари  нишонланаётган санъаткорлар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоблари театр рассоми Георгий Визель (1921-1990), самарқандлик рангтасвирчи рассом Рашид Тимуров (1912-1991) ва кўргазмалар залининг биринчи қаватида шахсий кўргазмаси ўтказилаётган Ўзбекистон Халқ рассоми  Чингиз Ахмаров (1912-1995)лардир. Бу экспозицияда томошабинлар ўзбекистонлик ҳайкалтарошлар томонидан яратилган таниқли рангтасвирчининг ҳайкали лойиҳасидан намуналар билан ҳам танишиш имкониятига эга бўладилар.

den_muzeev_2022_-4Ушбу интернационал Ўзбекистон санъати усталари–юбилярларга ҳурмат бажо келтириш билан бирга, уларнинг ижодий ютуқларини хозирги авлод рассомларига ва санъат ихлосмандларига намойиш этиб, Ўзбекистон санъати тарихидаги қизиқарли давр билан таништириш мақсади ҳам қўйилган. Бу усталарнинг ҳаётлари ва ижодлари миллий маданиятимизга ва тарихимиз, халқ ҳаётига қизиқишлари билан йўғирилган бўлиб, ўз навбатида уларга умуминсонийлик фазилатлари ва қадриятларини асарларида очиб беришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу мўйқалам усталарининг ҳар бири образли ва мутаносиб бўлган ўз услубига эга ёрқин ижодкор эдилар.

den_muzeev_2022_-5Намойиш этилаётган асарларда жанрли ва тарихий рангтасвир, портретлар, манзара ва натюрмортлар, моҳирона ишланган плэнер этюдлари, кинокартиналар ва театр постановкалари учун эскизларда – томошабинлар рассомларнинг ижодий лабараториясига назар соладилар. Экспонатларнинг даврий диапозони ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб то 90-йилларгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Ўтган даврнинг руҳи – юксак мақсадларга эришиш ва уларни йўқотиш хавфи умид ва ишончи, узоқ кутилган ижодий  эркинлик ва “гўзаллик оламни қутқаришига” ишонч Ўзбекистон санъатининг барҳаёт солномасидир. Буларнинг барчаси диққат ва эътиборга, ўрганишга, хотирлаш ва қадрлашга лойиқ омиллардир.

den_muzeev_2022_-6Экспозициядан Бадиий кўргазмалар дирекцияси тўпламидан олинган 100 га яқин асарлар жой олган.

 

 

Кўргазма ўз фаолиятини 2022 йилнинг май ойи охирларига қадар давом эттиради.

Санъатшунос  Л.Кодзаева