АНАТОЛИЙ НИКОЛАЕВИЧ ЦИГЛИНЦЕВнинг Шахсий кўргазмаси 1927-1982 “Бизнинг мерос” туркумидан

a_tciglintcev_2021_banner10 август Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар  залида “Бизнинг мерос” туркуми доирасида Анатолий Циглинцевнинг шахсий кўргазмасини  очилиш маросими бўлиб ўтади.

 

 

 

 

a_tciglintcev_2021_-1Кўргазма экспозициясидан рассомнинг дастгоҳли графиканинг турли хил техникасида ишланган асарлари, жумладан, “Алишер Навоий” линогравюраси, литографияда ишланган “Абу Али ибн Сино” туркуми, офортда ишланган “Нозиклик” ва “Уч соҳибжамол” каби асарлар ўрин олган.

a_tciglintcev_2021_-2Циглинцевнинг график асарлар мавзуси диапазони хилма хил бўлиб, хусусан, олимларнинг улкан ютуқлари ҳақидаги тарихий ҳамда, спортга бағишланган мавзулар, кундалик ҳаёт саҳналари ва албатта, кекса авлод рассомларини эътиборсиз қолдиролмайдиган мавзу – Иккинчи Жаҳон урушига бағишланган асарлар булардан мустасно эмас.

a_tciglintcev_2021_-3“Анатолий Циглинцев ижодий асарларининг алоҳида ва муҳим қисмини унинг манзаралари ташкил этади, асарлар турли йилларда ва турли хил техникаларда яратилган. Булар орасида ҳақиқий лирик асарларнинг рассомда табиат билан чуқур мулоқоти орқали яратилганлигига гувоҳ бўламиз”.1

a_tciglintcev_2021_-4Ушбу кўргазма шу йилнинг 10 сенябрига қадар давом этади ва умид қиламизки, юртимиз меҳмонлари ва тошкентликлар ижодкор уста Анатолий Николаевич Циглинцевнинг дастгоҳли рангтасвирда яратган классик асарларини кўриш шарафига  муяссар бўладилар.

Такташ Р.Х. Каталог выставки Анатолия Николаевича Циглинцева. Т., 1977

 

 

a_tciglintcev_2021_-01

 

 

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex