“Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг ҳисобот кўргазмаси

znak“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар режаси”га мувофиқ Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзолари томонидан
2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб “Ўзбекистон манзаралари” акцияси ўтказиб келинмоқда.

Акцияни ўтказишдан кўзланган мақсад амалий санъат усталари ва рассомлар иштирокида юртимизнинг манзарали жойларида пленэрлар ташкил этилиб, табиат манзараларини тасвирлаш ва яратилган асарларни туризмни ривожлантириш бўйича нашр этиладиган альбом учун тавсия этишдан иборат.

otkritie_2020_002Бугунги ташкил этилган кўргазма айнан “Ўзбекистон манзаралари” акцияси иштирокчиларининг 2019 йил якунига бағишланган ҳисобот кўргазмасидир.

Жаннатмакон юртимизнинг бетакрор гўзаллиги, айниқса олтин куз ва кумуш қиш фаслларидаги гўзал манзаралар ижодкорларга ўзгача илҳом баҳш этади. Мазкур акция доирасида Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзолари иштирокида юртимизнинг манзарали жойларида пленэрлар ташкил этилиб, гўзал табиат манзаралари тасвирланди.Ушбу ижодий сафарлар  давомида ижодкорлар коллекциялари бетакрор асарлар билан бойитилди.

otkritie_2020_008Ҳусусан, Самарқанднинг Регистон майдони, Ахалик тоғлари, Хазрати Хизр меъморий ёдгорлиги, Шохи-Зинда мақбараси ва Бухоронинг меъморий обидалари,Амударё кўприги, Хива шаҳри, Жиззах вилоятининг Зомин тумани, Қорақалпоғистон Республикасининг Бозатау, Тўрткўл ва Беруний туманлари, Навоий вилоятининг Нурота тумани, Сарчашма ва Ургут қишлоқлари, Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Байтқўрғон қишлоғи, Бўстонлиқ туманидаги Чимён ҳудуди,Фарғона вилоятининг энг чекка анклав ҳудуди ҳисобланган Шоҳимардон қишлоғи, Марғилон шаҳри зиёратгоҳлари, Водил ва Қувасой манзаралари, Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Жалақудуқ туманидаги Оламушук даҳаси каби сўлим гўшалар қўйнида яратилган манзаралар томошабинларни ўзига ром этиши шубҳасиз.

 

Кўргазма экспозициясидан Чори Бекмиров, Дилором Мамедова, Абдуҳаким Каримов, Дилмурод Йулдашев, Анорқул Бойбеков, Валерий Енин ва Виктория Трошиналар каби таниқли рассомлар билан бир қаторда иқтидорли ижодкорлардан, Махаммадсоли Ахмедов, Махмуджон Казиев, Усмон Мамажанов, Наби Пирназаров, Махмадали Пулатов, Ғанишер Хайдаров, Расулжон Эсонов, Жавоҳир Авалбоев, Ўринбой Камбаров, Жамол Рахимов, Ботирали Умаров, Абдулла Раджапов, Алишер Ҳамдамов,  Муҳаммаджон Сатторов, Ферузжон Жумаев, Бунёд Каримов, Мирзамурод Тўхтаев, Сарвар Фармоновлар асарлари ҳам муносиб ўрин эгаллаган.

 

Кўргазмага тақдим этилган асарларнинг энг саралари юқорида таъкидланганидек, туризмни ривожлантириш бўйича нашр этиладиган альбом учун тавсия этилади.

Мазкур акция 2020 йилнинг сўнгига қадар ўтказилиши кўзда тутилган. Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзолари Ўзбекистонманзараларини ўз асарларида тараннумэтишда давомэтадилар.