“Қашқадарёлик рассомлари” Бадиий кўргазмаси

khudojniki_kashkadaryi_2020_bannerШу йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Қашқадарёлик 27 нафар ижодкорларнинг асарларига бағишланган бадиий кўргазма очилади.

otkritie_2020_003Мазкур кўргазмада Ҳайдаров Умар, Азамат Сатторов, Ғанишер Ҳайдаров, Наби Пирназаров, Неъмат Махмаев, Анвар Омонов, Шерали Примов, Мирзоҳид Маматов, Йигитали Сатторов, Шамсиддин Алиқулов (1960-2009), Баҳриддин Бегматов, Чори Бекмиров, Нодир Бобоқулов, Нортой Диёров, Тоҳир Исмоилов, Мелиев Зоир, Йигитали Боқиев, Мухаммадали Пўлатов, Тиловмурод Эрдонов, Мухаммади Чоршанбиев, Жамшид Чоршанбиев, Фаррух Мавлонов, Тошпўлат Намозов, Бахтиёр Усаров, Рустам Бозоров, Улаш Ўрақов, Ўктам Жовлиев каби рассомларнинг асарлари намойиш этилмоқда.

otkritie_2020_004Кўргазма эскпозициясидан турли жанрларга хос бўлган манзара, графика, портрет, ҳайкалтарошлик ва кулолчилик асарлари ўрин олган. Рассомларнинг ҳар бири ўзига хос тарзда турли асарлар яратадилар. Уларда асосан, юртимиз манзаралари, кучли характерга эга образли портретлар ва  графикада ишланган туркум асарлар ва турли образларни акс эттирган ҳайкалтарошлик асарлар ўрин олган.

otkritie_2020_005Рассомлар Бойсун, Сарчашма, Ғилон ва Лангар ота ва бошқа кўплаб жойларга ижодий сафарларда бўлганлар. Шу сафарлар мобайнида олинган таассуротлар уларнинг яратган асарларида акс этган. Асарлар турли йўналишларда – футуризм, имперсионизм, постимперсионизм реализм, булардан ташқари юморга бой маиший жанрдаги асарларни кўриш мумкин.

otkritie_2020_006Бир йил мобайнида кўргазмага тайёргарлик кўрган рассомларни кўргазмани ташкил этишларидан мақсад, ҳозирда Қашқадарёда яшаб, ижод қилаётган рассомлар ўз ижодий ишларини ва  ижодий муҳит ҳақида  ижод аҳли ва томошабинлар эътиборига ҳавола этишдан иборат. 

 

 

Кўргазмада 150 дан ортиқ асарлар ўрин олган.

Кўргазма шу йилнинг 3 февралига қадар давом этади.