Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Ранглар жилосида-она диёр” Республика бадиий кўргазмаси.

mustakillik_2019_bannerВатанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон санъат усталарининг асарлари кўргазмаси очилади.

mustakillik_2019_001Кўргазма экспозициясида ижодкорларнинг охирги йилларда яратилган асарлари намойиш этилган. Томошабинлар ҳукмига таниқли ва ёш ижодкорларнинг янги асарлари ҳавола этилмоқда. Кўргазмадан рангтасвир, графика, кичик ҳажмдаги ҳайкалтарошлик ва халқ амалий санъати асарлари ўрин олган.

Рассомлар ўзларининг энг сара асарлари орқали гўзал диёримизнинг кўркам кўчалари, тарихий обидалари, буюк шахсларнинг портретлари, ўлкамизнинг кенг водийлари, ўзбек аёлларининг тимсоллари ва Ватанни тараннум этувчи бошқа асарлари билан иштирок этмоқдалар. 

mustakillik_2019_002Булардан Римма Гаглоева, Файзулла Аҳмадалиев, Хаким Мирзахмедов,  Дилором Мамедова, Хуршид Зиёхонов, Иброҳим Валихаджаев, Ахмад Бобоев, Тохир Каримов, Татьяна Фадеева ва бошқа бир қатор рассомлар ўзларининг жанрли асарлари, манзаралари ва портретлари билан иштирок этмоқдалар.

Графика бўлимида Анвар Мамажонов, Ли Галина, Ли Татьяна ва бошқа рассомларнинг асарлари, ҳайкалтарошлик бўлимида – Людвига Нестерович композициялари, шунингдек Марина Бородинанинг инсталляцияси намойиш этилмоқда. Декоратив амалий санъат бўлимида Назира Қўзиева ва Римма Газалиеванинг асарлари ва халқ амалий санъати бўлимида ёғоч ўймакор уста Ортиқ Файзуллаев, ганч устаси Хаким Иноғомов, миниатюрачи рассом Баҳодир Ҳожиметов, наққош Хамид Мирзаҳмедов асарлари ва каштачилик буюмлари билан Мадина Қосимбоева (Тошкент), Мавлуда Нарзуллаева (Ғиждувон), Феруза Омоновалар (Шофиркон)  кўргазмага келган томошабинларни беэътибор қолдирмайди.

mustakillik_2019_003Умуман олганда барча асарлар ўзбек ижодкорларининг ўзига ҳос бўлган ижодий изланишларини намоён этади.

Кўргазма ўз ишини 8 сентябрь кунига қадар давом эттиради.