“Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик”

pakt_rerikha_2019_0012019 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Маданий ёдгорликлар ҳимояси тарихини ёритувчи бўлимининг “Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик”  кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

pakt_rerikha_2019_002Кўргазма экспозицияси Тошкентдаги Рерихлар жамияти томонидан тайёрланган, Ўзбекистоннинг кам танилган меъморий ёдгорликларига бағишланган – кенг оммага маълум бўлмаган асосий туристик маршрутлардан чекка бўлган шаҳарлар ёдгорликларидир. Бу Араб-ота мақбараси (Самарқанд вилояти), Оқ-Остона-бобо (Сурхондарё вилояти), Мир Саид Баҳром мақбараси, Деггарон масжиди (Навоий вилояти). Улар машҳур Исмоил Сомоний мақбараси қаторида Ўзбекистон худудидаги энг биринчилардан бўлган ёдгорликлар ҳисобланади. Уларнинг ўзига хослиги – Ўрта Осиёнинг IX-XII асрлар меъморчилигининг ривожланиш даврлари пишиқ ғиштдан фойдаланиш анъанага айланганлигидан дарак беради.

pakt_rerikha_2019_003Шунингдек, эспозициядан Тошкент Архитектура ва қурилиш институтининг профессори М.Р. Бородинанинг талабалари, магистрлари фото ва инсталляциялари жой олган.

“Рерих битими. Маданият орқали тинчлик” бўлимининг фотоматериаллари Халқаро Рерихлар маданият маркази (Москва, Россия) томонидан тақдим этилган бўлиб, маданий ёдгорликлар ҳимояси гуманистик ғояларининг дунёга келиши  ва ривожланиши аниқ хужжатларда акс этган.

pakt_rerikha_2019_0041996 йил Ўзбекистон Гаага Конвенциясига, шунинг билан бирга 1972 йилги “Маданий ва табиий аҳолини ҳимоя қилиш” конвенциясига қўшилган.

Кўргазмада кулол Абдувоҳид Бухорийнинг Бухородаги меъморий ёдгорликларнинг сопол безакларини қайта тиклаш лойиҳаси ўрин олган бўлиб, у Ўзбекистон маданий меъросини сақлашда ўзининг бефарқ эмаслигини намоён этган.

pakt_rerikha_2019_005Кўргазмада 40га яқин асарлар ўрин олган ва ўз ишини 17 июнга қадар давом эттиради.