Батухан Байменнинг шахсий кўргазмаси

batukhan_baimen_001Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида 6 сентябрь куни Қозоғистонлик рассом Батухан Байменнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.

Батухан Баймен замонавийликни чуқур хис қилувчи Қозоғистон дастгоҳли графика мактабининг ёрқин намоёндаси. Рассомнинг график асарларида тасвирланган ўз юртининг тарихи, муаммолари ва ҳозирги даврдаги позицияси томошабинни бефарқ қолдирмайди. Батухан Баймен 1955 йилда Чимкент яқинидаги Тулкибос районида кўп фарзандли, тарих ўқитувчиси оиласида дунёга келди. Оилавий кутубхонасида китоблари кўп бўлиб, ота-онаси ўн бир фарзандларини ўқишга қизиқтира олди. Ўспирин Батуханни мактаб интернатига берганларидан сўнг унда рассомлик истеъдоди намоён бўлди ва рассом бўлиш иштиёқи янада ортди. Бўлажак рассом Чимкент педагогика университетининг бадиий графика факультетига ўқишга киради ва 1977 йилда тугаллайди.

batukhan_baimen_002Ҳозирги кунга келиб Қозоғистон Республикаси маданият ходими, Қозоғистон Рассомлар Уюшмаси аъзоси Батухан Баймен 30 дан ортиқ Республика ва халқаро кўргазмалари иштирокчисига айланди шунингдек, графика асарлари Туркия, Ливан, Германия, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон давлатларида намойиш этилган.

batukhan_baimen_003Тошкент санъат ихлосмандлари Батухан Байменнинг асарлари билан илк бор 1986 йилда Тошкентда ўтказилган “Чимкент рассомлари” Республикалараро кўргазмасида танишганлар. Ёш рассомнинг оқ, қора ва рангли гравюралари ўзининг нафақат замонавий мавзулардаги тематикаси билан балки, граверлик маҳорати билан ҳам мутахассислар эътиборини тортди. Махсус кесгич техникасини мукаммал эгаллаган рассом “Расм машғулотлари” (1977 й.) график сериясида штрихлар воситасида нафақат ёруғ соя ўйинлари балки, турли ашёлар – ёғоч, керамика, металл, гипс, драпировка фактурасини ҳам маҳорат билан бера олади. Штрихлар воситасида қозоқ миллий орнаментлари элементларини ўзгартириб ўзлаштириш воситасида фон фактураси тасаввурини тасвирий яратиб, композиция тизими яратиш услубларини маҳорат билан амалга оширади. Юқорида таъкидланганларни айниқса, 1980 йил бошларида яратилган, композицион ечимлар яхлитлиги, тасвирларни доирага жойлаштира билиш сингари хусусиятларни унинг “Ёшлик”, “Нонли натюрморт”, “Самовар билан натюрморт”, “Оила”, “Устахонада” сингари асарларида кузатиш мумкин. “Болалар ўйинлари” линогравюрасида персонажлар фигураларини мукаккаб ракурсларда ифодалайди.

batukhan_baimen_004Баймен ижодида Абай шеърияти мавзулари эътиборли аҳамият касб этади. Кўп планли, кўп фигурали гафик саҳифалар шоир шеъриятининг қозоқ халқи ҳаётига бағишланган  мавзуларда: кундалик юмушлар, отбоқарларнинг отларни яйловга ҳайдаши, овчи қуши бургут билан ов, ўтовдаги аёллар, машшоқлар билан байрам ва меҳмондорчиликни тасвирлайди. “Шоир шеърларига” (1983 й.) сериясида асар композициясига рассом қора рангдаги оқ фон, оқ фондаги қора штрихлар воситасида қора петнодан маълум бир аниқ мазмун шакллантиришда фойдаланади.

batukhan_baimen_005“Желтоскан” (1987 й.) литографиясини рассом замонавий Қозоғистон тарихи қора варақлари тасвирини яратишга бағишлайди. “Желтоскан” сўзи  қозоқларда декабрь ойи ҳисобланади. Шу маънода 1986 йил 16 декабрь Олма-отада ва кейинчалик Қарағандада юз берган туғилиб келаётган демократик принципларни ҳимоя қилиш йўлидаги стихияли чиқишлар тасвирланган.

Рассом асарлари концепцияси бадиий мужассамлиги яъни дунё ва инсон муносабатини ифодаловчи кўпроқ рамзийлик, аллегория ва метафора, гротеск усулларига мурожаатини кузатиш мумкин.

batukhan_baimen_006Батухан Баймен кўп маротаба Чингиз Айтматов прозасига (наср) муожаат қилган. Ёзувчининг адабий образларидаги поэтика ва метафориклик рассомга фуқаролик позицияси ифодасида ва гуманистик мақсадга йўналтирилганлиги билан қалбан яқиндир. Унинг “Оқ кема” (2014 й.) рангли линогравюралари серияси ёрқин охрага хос жигарранг туслардаги асарлари қатор рамзий ишоралар яхлит тизимини намоён этади.

 

“Буюк саҳро” (2018 й.) оқ қора линогравюралар сериясини Батухан Байменнинг дастурий асари сифатида қараш мумкин. Унда кўчманчи чўл ва у билан боғлиқ бўлган қозоғистонликлар маънавий дунёси, тарихи, қадимий афсона ва ривоятлари бадиий қиёфаларда ўз аксини топган.

batukhan_baimen_007“Буюк саҳро” сериясининг бошқа варианти катта форматли тўққиз сериядан иборат линогравюралар варианти ипакка туширилган Батухан Байменнинг 2018 йилда Тошкентнинг Ўзбекистон бадиий Академияси Марказий Кўргазмалар залида очиладиган “NOMADS” деб номланган шахсий кўргазмаси арафасида яратилган. “Буюк чўл” асаридан ташқари ушбу циклга яна саккиз серия: “Рутина”, “Йўлда”, “Сўнгги ўйин”, “Учаётган қушлар”, “Искандар девори”, “Ҳайр Гулсари”, “Аблайхон туши”, “Тупик” асарлари киритилган. Улар барчаси чуқур фалсафий ғоя яъни, муқаддас ватан тарихи, унинг маънавияти, келиб чиқиши, маданияти ва тарихий илдизлари бизнинг сайёрада авлодлар тўҳтовсиз алмашинуви ва космос бепоёнлигини тавирлайди. 

Санъатшунос Т. Рогова.

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex