Риштонлик кулол Алишер Назировнинг шахсий кўргазмаси

a_nazirov_invitationХХ аср давомида Риштон Ўрта Осиёда донғи чиқган  кулолчилик маркази ҳисобланган. Риштон кулолчилиги безаги ва бой шакллари, технологик усулларининг сирлилиги, кўпгина усталар авлодларининг сайи- ҳаракатлари туфайли бизнинг давримизгача ўзгаришларсиз етиб келди. Худди аввалги даврлардагидек риштон  лаганлари ва безакли идишларини нафис нақшлар қоплаган бўлиб, ўсимликсимон ва нарюрморт мотивли, анор  ва бодмнинг қийғос гуллаган тупи, нозик қумғонларнинг тасвирлари, афсонавий қушларнинг патлари ва балиқлар – барчаси қадимги рамзлар, хайрихоҳ табиатнинг янгиланиши билан боғлиқ.  Сон-саноқсиз ушбу мотивларнинг вариантлари   ҳар бир риштонлик таниқли усталарнинг ижодида ўзига ҳос тарзда очиб берилган.   Continue reading “Риштонлик кулол Алишер Назировнинг шахсий кўргазмаси”

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги «Азиз ва ягонамасан, жонажон Ўзбекистоним!”

mustakillik_2018_invitation“Бир ҳақиқатни ҳеч қачон эсимиздан чиқармаслигимиз керак мамлакатимизда маданият ва санъат тараққий этмаса жамият ривожланмайди”. Ш. Мирзиёев.

Дарҳақиқат, жамиятнинг маънавий даражаси юксаклиги ва ижтимоий қадриятлар юзага келиши, санъат ва маданият ривожи билан боғлиқ. Айниқса, бу соҳада тасвирий ва амалий санъат, дизайннинг аҳамияти беқиёс. Барча даврларда муҳим аҳамиятга эга ашёвий қадриятлар давлат томонидан юксак эътибор берилган ва қўллаб қувватланган. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги «Азиз ва ягонамасан, жонажон Ўзбекистоним!””