Тасвирий ва амалий санъат фестивали

festival_iskusstv_otkritie_2017_012017 йил 18 апрель куни Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” нинг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур фестивалда Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистоннинг етакчи рассомлари билан бир қаторда Тошкент архитектура- қурилиш институти талабаларининг  портрет жанрида ишлаган рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик асарлари ва инстоляциялари намойиш этилган.

festival_iskusstv_otkritie_2017_02Шунингдек фестивал доирасида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Андижон бўлими аъзолари  хам иштирок этмоқдалар.  Улар ўз асарларида нафақат инсон характерлари, балки  атроф оламнинг гўзаллигини намойиш этувчи манзара, натюрморт ва бошқа асарлари билан қатнашмоқдалар.

 

festival_iskusstv_japan_2017_07Анъанага айланиб бораётган бу кўргазманинг ўзига хослиги, турли хорижий давлатларнинг иштирокидир. Бу йилги фестивалда  Индонезия Республикаси, Бангладеш Халқ Республикаси, Фаластин Республикаси, Покистон Ислом Республикаси, Украина, Хитой Халқ Республикаси  ва Япо́ния рассомларининг асарлари қатнашмоқда. Ҳар бир қатнашчи давлат ўзининг турмуш тарзи ва анъаналарини намоён қилувчи санъат асарлари билан иштирок этмоқдалар. Масалан  Банегладеш, Украина ўзларининг амалий санъат асарларини, Индонезия –  ўзининг бир қарашда содда, нафис шу билан бирга конструкцияси мураккаб бўлган, томошабинларни ўзига жалб қила оладиган мусиқа асбоблари ва амалий санъат асарларини олиб келганлар. Фаластин ва Покистон Республикалари фотокамера орқали бизни ўз табиати  ва маданиятлари билан таништирадилар.   Хитой акварель техникаси бўйича мактабларига содиқликларини намойиш этган ҳолда юқори маҳоратларини кўрсатиб бера олганлар.

 

festival_iskusstv_2017_01

Шунингдек беш кун мобайнида маҳорат-дарслари, либослар намойиши ва рассомлар билан учрашувлар бўлиб ўтади. Кўргазмага ташриф буюрганлар учун дастур мазмунли ташкил этилган бўлиб, нафақат рассом  ўқитувчиларнинг ижоди билан танишибгина қолмай, Марказий Кўргазмалар залининг боғ зонасида турли ўқув муассасалари ўқувчиларининг ижодларидан баҳраманд бўладилар.

 


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Ўзбекистон анъанавий миллий либослар намойиши

 


“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилига бағишланган Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари ва устозлари концерт дастури

 


“Тасвирий ва амалий санъат фестивали”нинг ѐпилиши маросими. Ғолиб ва қатнашчиларини тақдирлаш