«Бизнинг мерос» туркумидан. «ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

mastera_iskusstv_uzb_01

Ўзбекистон Республикасининг Конститутция куни арафасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2016 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Continue reading “«Бизнинг мерос» туркумидан. «ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма”

НЕЪМАТ ҚЎЗИБОЕВ (1929-2004) Шахсий кўргазма «Бизнинг мерос» туркумидан

nig_kuzibaev_01

25 октябр соат 17:00да Марказий кўргазмалар залида «Бизнинг мерос» туркумидан Ўзбекистон Халк рассоми, академик Неъмат Қўзибоевнинг  шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазма экспозициясида Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси ва Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти музейи заҳираларидаги муалиф асарлар, шунингдек оила архивдаги муаллиф асарлари намойиш этилади. Ўзига хос рассом-устозлардан бири бўлмиш Неъмат Қўзибоевнинг номи Ўзбекистон санъатида муносиб ўринни эгаллаган. Continue reading “НЕЪМАТ ҚЎЗИБОЕВ (1929-2004) Шахсий кўргазма «Бизнинг мерос» туркумидан”

«ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИ»

vistavka_sovr_iskusstva_08

7 октябрь 2016 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида замонавий санъат кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик ва хорижлик 50 дан ортиқ рассомлар ўзларининг лойиҳаларини намойиш этадилар.  Замонавий санъат кўргазмаси – contemporary art (актуал санъат) асарларини юқори даражадаги намойиши бўлиб, Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ташкил этилган. Кўргазма учта экспозицион майдонда, яъни Марказий кўргазмалар зали, Тошкент фотосуратлар уйи ва Икуо Хираяма номли Халқаро маданият карвон-саройида бўлиб ўтади. Экспозицияда ҳар хил бадиий йўналишларни бириктириш асосида яратилган инсталляция, видеоарт, фото-арт, объектлар ва оригинал лойиҳалар сингари замонавий санъатнинг барча турлари ва услублари тақдим этилган. Continue reading “«ЗАМОНАВИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИ»”

“Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги, “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган Республика бадиий кўргазмаси

mustakillik_emblema

Мамлакатимизнинг  барча  худудларида  энг улуғ, энг азиз айёмни кутиб олиш  ҳамда тантанали равишда нишонлашга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Мазкур қутлуғ санага бағишланган ташкилий- амалий, маънавий- маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот -ташвиқот ишлари «Гўзал ва бетакроримсан,муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этиши кўзда тутилган.   Тарихан қисқа даврда босиб ўтган ғоят мураккаб шу билан бирга, шарафли йўлимизни, амалга оширган кенг кўламли ислоҳатларимиз самарасини, қўлга киритган улкан марра ва ютуқларимизни сарҳисоб қилиб олишни фурсати етди. Турли ижтимоий йўналишлар : иқтисодиёт, медицина, маданият ва санъат соҳаларида давлат даражасидаги кўплаб давлат дастурлари амалга ошириб келинмоқда. Continue reading ““Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги, “Соғлом она ва бола йили” га бағишланган Республика бадиий кўргазмаси”