Людвига Нестеровичнинг шахсий кўргазмаси

l_nesterovich_2023_-12023 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида очилаётган Людвига Нестеровичнинг шахсий кўргазмаси ўзбек ҳайкалтарошининг 70 йиллигига бағишланади. Санъатшунослар, ҳайкалтарошлик устахонасидаги ҳамкасблари ва санъат  ихлосмандлари Людвига Нестеровичнинг истеъдодининг нақадар юксаклигига бир неча бор амин бўлганлар. Continue reading “Людвига Нестеровичнинг шахсий кўргазмаси”

Умар Ражабовнинг “The Sun is one” шахсий кўргазмаси

u_radjabov_2023_banner

Умар Ражабов – 1985 йил Хоразм вилоятида туғилган. 2000-2003 йилларда Урганч шаҳридаги санъат лицейида ўқиган. 2003–2007 йилларда К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Маҳобатли рангтасвир” бўлимида таҳсил олган. 2011-2013 йилларда шу институтнинг магистратура бўлимида ўқиган. 2014 йилдан ҳозиргача – К. Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ёш авлодга сабоқ бериб келмоқда. 2010 йилдан Ўзбекистон Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоси. Continue reading “Умар Ражабовнинг “The Sun is one” шахсий кўргазмаси”

IV ХАЛҚАРО АМАЛИЙ САНЪАТ БИЕННАЛЕСИ

biennale_dekor_prikladnoe_2023_-116-20 октябр кунлари Марказий кўргазмалар залида “Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраш: танлаш имконияти” кўргазмасининг тантанали очилиши бўлиб ўтади.

Йигирманчи асрнинг охирида турли минтақа ва мамлакатларни қамраб олган глобаллашув жараёни жаҳон иқтисодиёти ривожланишидаги табиий қадам бўлиб, турли маданиятларнинг кенг кўламли интеграциялашувига сабаб бўлди. Ушбу тарихий ҳодисанинг маълум ижобий аҳамиятларига қарамай, баъзи ҳолларда миллий маданиятларнинг муҳим идентификациялаш сифатларини йўқотишга олиб келмоқда. IV халқаро амалий санъат биенналеси “Глобаллашув ва миллий анъаналарни асраш: танлаш имконияти” шиорида етакчи ғоя сифатида амалий санъатнинг ўзига хослигини сақлаш ва иқтисодиётнинг фаол глобаллашуви ва оммавий маданиятнинг ҳукмронлиги шароитида анъаналарнинг тезлашиб бораётган бирлашувини бартараф этишни таклиф қилади. Continue reading “IV ХАЛҚАРО АМАЛИЙ САНЪАТ БИЕННАЛЕСИ”

Бадиий кўргазмалар дирекцияси МУХИТДИН РАҲИМОВ (1903-1985) таваллудининг 120 йиллигига бағишланган Кўргазма ва республика илмий-амалий конференцияси

m_rakhimov_2023_-228 сентябрь куни Тошкент шаҳрида, Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида атоқли кулол-уста, Ўзбекистон халқ рассоми, тадқиқотчи-олим Мухитдин Рахимов таваллудининг 120 йиллигига бағишланган юбилей тадбирлари бўлиб ўтади. Continue reading “Бадиий кўргазмалар дирекцияси МУХИТДИН РАҲИМОВ (1903-1985) таваллудининг 120 йиллигига бағишланган Кўргазма ва республика илмий-амалий конференцияси”

Рассом Раҳимжон Ризомуҳамедовнинг таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Тарихингдир минг асрлар” шахсий кўргазмаси

r_rizamukhamedov_2023_-12023-йил 21-сентабр куни Марказий кўргазмалар залида рангтасвирчи рассом Раҳимжон Ризомуҳамедовнинг 70 йиллик юбилейига бағишланган “Тарихингдир минг асрлар” номли шахсий кўргазмаси очилмоқда. Continue reading “Рассом Раҳимжон Ризомуҳамедовнинг таваллудининг 70 йиллигига бағишланган “Тарихингдир минг асрлар” шахсий кўргазмаси”