Александр Пономарёвнинг шахсий кўргазмаси

a_ponomarev_2021_banner2021 йилнинг 29 сентябрь куни Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида Александр Пономарёв шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

a_ponomarev_2021_-1Китобсеварлар учун Александр Пономарёв китоб графикаси устаси сифатида танилган. У кўплаб классик ва замонавий адабиёт асарлари учун иллюстрациялар ишлаган –  Дж. Боккаччо «Декамерон»; Ч. Гусейнов «Ҳалокатли ўлим»; Ч. Диккенс «Оливер Твист», Н.В. Гоголнинг «Вий» каби асарлари шулар жумласидандир.

a_ponomarev_2021_-2Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондидан тақдим этилаётган асарлар –«Верещагин хотирасига», «Питер Брейгел ҳақида етти баллада» рассомнинг севимли офорт техникасида бажарилган. «Ўзининг нозиклигига қарамай, офортда чизиқлар ифодасининг аниқлиги ва ироданинг мустаҳкамлиги ва эркакча характерга тобедир».[i] А. Пономарёв чизматасвир ва композицияни моҳирона эгаллаган – Н.Думбадзе. “Мен қуёшни кўряпман” асари учун рассом СССР Бадиий академиясининг фахрий Дипломи билан тақдирланган.

a_ponomarev_2021_-3Ушбу вернисажнинг ўзига хос томони рассомнинг санъат ихлосмандлари орасида танитган графика эмас, балки РАНГТАСВИРдир. Унда бу иштиёқни пайдо бўлишида рассомнинг атрофидаги, плэнерга бирга чиққан  дўстлари – Юрий Стрельников, Юрий Чернышёвлар сабабчи бўлганлар. Александр Пономарёвнинг манзаралари – бу нафақат атроф оламнинг гўзаллиги, балки турли йил фаслларида ёки кун давомидаги эмоционал кайфиятнинг аксидир, «Рантасвирда шаклларни яхлитлаш, кўрганларини кутилмаган ҳолатдаги стереоскопиясидир. Рангтасвирнинг зич қисимлари совуқ, шаффоф компонентлар билан уйғунлашган. Айнан шу ерда, камдан кам учрайдиган яхлитлик ва композицион тафаккурнинг кучи мавжуддир.  Пономарёв тоғли Ўзбекистонни узоқ қишлоқлар ҳаётини, инсоннинг дунёвий ва вақт маконидаги ўрнини янги қирралар билан очиб берди» [ii]

a_ponomarev_2021_-4Томошабинларда иллюстрациялар орқали Оливер Твистнинг тарихига назар солиш, шунингдек, Александр Пономарёвнинг ранг-баранг орзулари дунёси, фантазияларига ғарқ бўлишдек ажойиб имконият мавжуд.

 

[i]Римма Варшамовна Еремян. Ўзбекистон санъат музейида бўлиб ўтган кўргазма учун мақола, Т., 1988

[ii]Римма Варшамовна Еремян. Ўзбекистон санъат музейида бўлиб ўтган кўргазма учун мақола, Т., 1988