“Навқирон Ўзбекистон” иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмаси

navkiron_2021_-1Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёт йўлидан маълумки, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша давлатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

navkiron_2021_-22021 йил мамлакатимизда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилингани муносабати билан  Ўзбекистон Бадиий академияси яна бир янги лойиҳа – “Навқирон Ўзбекистон” иқтидорли ёшлар республика замонавий санъат кўргазмасини йўлга қўйди.

navkiron_2021_-3“Навқирон Ўзбекистон” кўргазмасининг асосий мақсад ва вазифалари – замонавий санъатнинг барча соҳаларида ижод қилаётган ёш рассомларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ёш истеъдод соҳибларини рўёбга чиқариш ва улар билан ишлаш,  ижодини кенг тарғиб қилишга қаратилган.

navkiron_2021_-4Ушбу кўргазмада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тасвирий санъат, дизайн соҳасидаги маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, ёшларни эзгуликка чорлайдиган, уларни маънавий баркамол инсонлар қилиб тарбиялашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган 23 ёшдан 35 ёшгача бўлган иқтидорли ёшлар иштирок этмоқда.

Кўргазмага республикамизнинг барча ҳудудларидан юборилган ижодий ишлар Ишчи гуруҳ томонидан сараланди ва кўргазмада намойиш этишга тавсия этилди.

navkiron_2021_-5Кўргазма куратори-Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Санъатшунослик шўъбаси раиси  Э.Ахмедова

Кўргазмага тақдим этилган ижодий ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, ғолиблар аниқланади. Ундан ташқари ҳар бир йўналиш бўйича рағбатлантирувчи номинациялар белгиланган. Ғолиблар “Навқирон Ўзбекистон” республика замонавий санъат кўргазмасининг олтин, кумуш ва бронза медаллари, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Шунингдек, кўргазма иштирокчиларига Сертификат топширилади.

“Навқирон Ўзбекистон” республика замонавий санъат кўргазмасининг ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими 30 июнь куни Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтади.

Мазкур кўргазмада 60 дан ортиқ рассомларнинг 300 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.