Ботир Зокиров таваллудининг 85-йиллигига бағишланган “МЕНГА ҚЎШИҚНИ ТАСВИРЛАБ БЕР” бадиий кўргазмаси

b_zakirov_2021_banner18 май – Халқаро Музейлар кунида Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган “Менга қўшиқни тасвирлаб бер” номли бадиий кўргазма очилади.

 

 

 

b_zakirov_2021-1Машҳур хонанда Ботир Зокиров (1936-1985 йиллар) номи билан Ўзбекистон эстрада-мусиқа санъатини яратилиши ва ривожланиш тарихидаги бутун бир давр билан боғлиқдир. Ижодида ўз даврининг энг яхши анъаналарини мужассам этган Ботир Зокиров нафақат ўз ватандошлари қалбини, балки ХХ асрнинг иккинчи ярмидаги жаҳон саҳнасининг энг ёрқин юлдузлари қаторидан муносиб ўрин эгаллашга муваффақ бўлди.

b_zakirov_2021-2Ҳозирги кунга қадар ҳам Ботир Зокировнинг ижодий мероси ўз машҳурлиги ва аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Унинг номи билан кўчалар, санъат мактаблари, мусиқа гуруҳлари номланиб келинмоқда. Ҳар йили унинг шарафига ўзбек эстрадасининг ёш ва тан олинган вокалчилари иштирокида ижодий учрашувлар, концертлар, бадиий кўргазмалар, танловлар ва фестиваллар ўтказилмоқда.

b_zakirov_2021-3Ботир Зокиров ижодининг кўплаб мухлислари учун 2021 йил айниқса муҳим аҳамият касб этди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги қарори халқ томонидан чинакам севилган “Севги ва бахт қўшиқчиси” деб эътироф этилганининг яна бир яққол белгисидир.

b_zakirov_2021-4Юбилей тадбирлари доирасида Ўзбекистон Бадиий академияси Ботир Зокиров номидаги фонд билан ҳамкорликда “Менга қўшиқни тасвирлаб бер” номли бадиий  кўргазмасини тақдим этиш шарафига муяссар бўлди. Унда таниқли рассомлар –    Жавлон Умарбеков, Файзулла Ахмадалиев, Акмал Нур, Владимир Бурмакин, Ғафур Қодиров, Акмал Икромжонов, Нодира Орипова, Гўзал Алиматова, Хуршид Зияханов, Тоҳир Каримов, Гулнора Раҳмонова ва бошқа кўплаб истеъдодли рассом ва ҳайкалтарошлар – Соли  Қодиров, Жасвант Анназаров, Оллоберган Оллоберганов, Фарит Ахметзянов, ва Тўлаган Таджиходжаевларнинг асарлари иштирокида кўргазма ташкил этилди.

b_zakirov_2021-5Ушбу кўргазманинг яратилиш ғояси ва экспозициянинг номи тасодифий эмас. Маълумки, Ботир Зокиров ҳам ажойиб рангтасвирчи рассом эди. Шу муносабат билан    60-йилларда Ўзбекистон телевиденияси томонидан Ботир Зокировнинг “Менга қўшиқни тасвирлаб бер” номли ажойиб филм-концерти суратга олиниб, хонанда ўзининг машҳур қўшиқларини куйлаб, кичик ўғли билан бирга уларни иллюстрациясини яратган. Мусиқий тематика-ушбу лойиҳанинг асосий концепцияси ҳисобланади.

b_zakirov_2021-6Мазкур акция иккинчи маротаба ўтказилаётган бўлиб, бу Ўзбекистон Бадиий академияси ва Ботир Зокиров номидаги фонднинг давомий анъанаси бўлиб қолишига умид қиламиз.