“ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ”ГА бағишланган ЕВГЕНИЙ ЛЕОНТЬЕВИЧ ГАДЕЦКИЙнинг шахсий кўргазмаси

  • e_godetskiy_2021_-1Гадецкий Евгений Леонтьевич 1924 й. Чимкент ш. туғилган.
  • 1947 й.– Республика Бадиий билим юртини тамомлаган.
  • 1953 й. – Тошкент Темир йўл транспорти инженерлари институтини тамомлаган.
  • 1961 й. – Тошкент Театр ва Рассомлик институтини тамомлаган.
  • 1965 йилдан турли бадиий кўргазмалар иштирокчиси.
  • 1975 й. Ленинград рассомлик, ҳайкалтарошлик ва архитектура институтини тамомлаган.
  • 1988 йилдан Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси.

e_godetskiy_2021_-22021 йил 7-май куни Марказий кўргазмалар залида Иккинчи Жаҳон уруши қатнашчиси Евгений Леонтьевич Гадецкийнинг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтади.  Ушбу кўргазмада муаллиф ўзининг бутун ижод йўли давомида яратган асарларини намойиш этмоқда. Асарларининг мавзулари турли хил. Биринчи навбатда, барчасига бевосита шоҳид бўлган инсон сифатида унга уруш мавзуси яқин бўлиб, ушбу экспозициянинг марказидан шу мавзудаги асарлари ўрин олган. Бундан ташқари, мамлакатда саноатнинг ривожланиши ва барча қийинчиликларни ўз бошдан кечирган инсон сифатида, пахта далаларидаги меҳнат мавзуси ва хусусан, Чирчиқ ГЭСсининг  қурилиши рассомнинг ижодида беиз кетмади.

e_godetskiy_2021_-3Атрофдаги табиатнинг ва айниқса, Чорвоқнинг гўзаллиги Евгений Гадецкийнинг кўплаб эскизларида акс этган.

Кўп йиллар давомида рассом ёш авлодга маҳоратдан ташқари, инсонларга, гўзалликка бўлган муҳаббатни  ва чексиз оптимизмни бера олди.