Баҳор вернисажи

8_marta_2020_bannerОрзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасидир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистондаги аёл рассомларнинг 50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари ўрин эгаллади.

8_marta_2020_001Мана юз йилдан ортиқ давр мобайнида мазкур байрамда аёлларни табассум ва гуллар билан табриклаш имконини бергани учун қадрлашади.

XXI асрда аёллар мустақил ижодкор, улар ўзларини замонавий ҳаётнинг деярли барча амалий соҳаларида, жумладан санъатда ҳам намоён этадилар.

Шу каби Марказий кўргазмалар залидаги вернисажда ҳам Ўзбекситондаги аёл рассомлар ижоди билан танишиш мумкин. Уларнинг асарларида  ички энергия ва рангларга бой палитранинг туслари акс эттирилган  Римма Гаглоева, Вера Нечаева, Искра Шин, Дилором Мамедова, Галина Ли, Татьяна Ли, Нодира Орипова, Мария Ли-Сафи ва Татьяна Фадеевалардир.

8_marta_2020_002Белгиларнинг ўзига хос йўналишини шакл ва рангтасвир ранглари орқали излаётган ёш ва фаол ижодкорлар орасида Надежда Пак, Камила Измайлова ва Шоира Шодиеваларни алоҳида келтириб ўтиш мумкин.

Ўзбекистоннинг таниқли ва иқтидорли ҳайкалтароши – Людвига Нестерович асарлари ва Ирина Мухаммедшиналарнинг заргарлик буюмлари экспозициянинг безаги бўлиб хизмат қилмоқда. Тошнинг ҳар-хил турларидан яратилган пластиканинг майда шакллари томошабинни тош парчасида образни, унинг кайфияти ва ҳиссиётини очиб бера олганлиги билан ҳайратга солади.

 

Мазкур вернисаж АЁЛ ИЖОДКОРЛАРНИНГ чексиз фантазияларини, нозиклик, нафислик ва олиҳимматликларини сақлаган холда касбларининг қийинчиликларини енгиб ўтаётганликларини исботидир.

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex