Александр Батиков ва Валерий Кузнецовларнинг шахсий кўргазмалари

batikov_i_kuznetsov_2020_-12020 йил 13 февраль куни Марказий кўргазмалар залида рассомлар Александр Батыков ва Валерий Кузнецовларнинг шахсий кўргазмалари бўлиб ўтади.

80 ёшлик таваллудини нишонлаётган Александр Батиков узоқ йиллик ижодий фаолияти давомида театрдаги хизмати билан бир қаторда этюдларга ҳам чиқишга улгуради ва она табиатдан чексиз илҳом олади. 

Кўргазмада иширок этаётган ҳар иккалла рассомнинг ҳам асарлари мавзуси кўпқиррали. Валерий Кузнецов турли услублар – кубизм, абстракционизм ва бошқа йўналишларда экспериментлар қилиб ижодий фаолият юритиб келмоқда.

Экспозицияда 200 га яқин рангтасвир ва графика асарлари ўрин олган.

batikov_i_kuznetsov_2020_-2


Батыков Александр Андреевич

Кино ва театр рассоми, рангтасвирчи.

 Александр Батиков 1939 йил 26 апрел Қозоғистоннинг Семипалатинск шаҳрида таваллуд топган.

Ўзбекистон Бадиий Академияси бадиий ижодкорлар уюшмаси ва Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси аъзоси, Уруш ва Меҳнат шўъбаси аъзоси.

 

 П.П.Беньков номидаги РРБЮ қаламтасвир ва рангтасвир  бўлимида, А.А.Островский номидаги Театр ва рассомлик институтининг театр ва кино бўлимида, Москва Университетининг қаламтасвир ва рангтасвир бўлимларида таҳсил олган.

batikov_i_kuznetsov_2020_-3Александр Батиков сценограф ва саҳналаштирувчи рассом сифатида Фарғона, Қўқон, Гулистон, Қозон, Ростов-на-Дону ва Тошкент (“Ёш гвардия”, Рус ЁТТ, М.Горький номли театр ва Ҳажвий театри)да 100 дан ортиқ спектаклларни саҳналаштирган. Учта бадиий фильмнинг постановкачи-рассоми бўлган. График сифатида Ғ.Ғулом нашриётида ижодий фаолият олиб бориб 7 дан ортиқ китобларни бадиий безаган.


batikov_i_kuznetsov_2020_-4Кузнецов Валерий Александрович

1959 йил 16 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1941 йилда унинг ота-онаси Ростовдан Тошкент шаҳрига кўчиб келишган. 1976 йилда мактабни тамомлаб, 1978 йил Тошкент Политехника институтининг “Меъморчилик факултети”га ўқишга кириб, 1983 йил аъло баҳолар билан тугатган. У рассомлар С. Широков, Ю. А. Зоркин, Ч.Аҳмаровларда таҳсил олган. Институтни битиргач Соғлиқни сақлаш лойиҳалаш институтида катта меъмор бўлиб ишлаган. 1997 йилда «ВКП» МЧЖни бошқарган. Шу билан бир қаторда В.А.Кузнецов пленэрга чиқиб этюдлар ишлаган, асарлар яратган. 2016 йилдан Ўзбекистон Рассомлар уюшмаси аъзоси.

 

Ижодий фаолияти давомида 29 дан ортиқ кўргазмаларда иштирок этган. “Соғлом авлод учун” Халқаро Фондининг ташаккурномасига, шунингдек Россия-Ўзбекистон маданий ҳамкорлиги лойиҳаси доирасида шахсий кўргазма ўтказгани учун “Россотрудничество” Халқаро Федерал Агентлигининг Дипломи билан тақдирланган (МДҲ). “Ўзбекистон ва Украина рассомлар нигоҳида” кўргазмасида иштироки учун Ўзбекистон Бадиий Академиясининг дипломи билан тақдирланган.