«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2019 йилнинг юбилярлари

nashe_nasledie_2019_002Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

Ёз мавсумининг қизғин палласида яъни 2 июль куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2019 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади.

Юбилярлар кўп, аммо мазкур экспозицияда Бадиий кўргазмалар Дирекцияси фондида ва қисман шахсий тўпламларда сақланаётган рассом-юбилярлар ижодлари тақдим этилмоқда.  

nashe_nasledie_2019_001Ушбу интернационал Ўзбекистон санъати усталари-юбилярларига ҳурмат бажо келтириш билан бирга, уларнинг ижодий ютуқларини ҳозирги авлод рассом вакилларига ва санъат ихлосмандларига, Ўзбекистон санъати тарихидаги бетакрор ва ажойиб давр билан таништириш мақсади қўйилган. Бу усталарнинг ҳаётлари ва ижодлари миллий маданиятимизга ва тарихимиз, халқ ҳаётига қизиқишлари билан йўғирилган бўлиб, ўз навбатида уларга умуминсонийлик фазилатлари ва қадриятларини асарларида очиб беришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.  Ушбу мўйқалам усталарининг ҳар бири ифодали ва мутаносиб бўлган ўз услубига эга ёрқин ижодкорлардир.

nashe_nasledie_2019_003Намойиш этилаётган асарларда жанрли ва тарихий рангтасвир, портретлар ва натюрмортлар, асарларга моҳирона ишланган плэнер этюдлари ва эскизларда – томошабинлар рассомларнинг ижодий лабараториясига назар соладилар. Экспонатларнинг даврий диапозони ўтган асрнинг 40-йилларидан бошлаб то 2000 йилларгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Ўтган даврнинг руҳи – юксак мақсадларга эришиш ва уларни йўқотиш хавфи умид ва ишончи, узоқ кутилган ижодий  эркинлик ва “гўзаллик оламини қутқаришига” ишонч Ўзбекистон санъатининг барҳаёт солномасидир. Буларнинг барчаси диққат ва эътиборга, ўрганишга, хотирлаш ва қадрлашга лойиқдир.

nashe_nasledie_2019_004Экспозицияда Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг тўплами ва шахсий коллекциялар, рассомларнинг архивларидан олинган 200 га яқин асар жой олган.

Кўргазма ўз ишини 2019 йилнинг 12 августига қадар давом эттиради.

               Санъатшунос Л. Кодзаева

2019 ЙИЛ ЮБИЛЯРЛАРИ:


Ан Ир – Владимир (1929 й.т.)

Беньков Павел Петрович (1879-1949)

Брынских Борис Александрович (1923-2004)

Васильева Инна Михайловна(1939-2013)

Ган Павел Вивторович (1894-1967)

Губский Виктор (1949-2007)

Джишиашвили Анзор Иванович (1934й.т.)

Енин Иван Иванович (1929-1991)

Жибоедов Анатолий Георгиевич (1939-2011)

Имомов Дилёр Сиддиқович (1939-2000)

Кедрин Вениамин Николаевич

Ким Георгий (1939-2008)

Клеванцов Валентин Васильевич (1934-2005)

Қўзибоев Ниғмат Мирзабоевич (1929-2006)

Қуттимуродов Жолдасбек Жантаевич (1934-2016)

Миртожиев  Жалолиддин  Турсунович (1954- 2015)

Мордвинцев Пётр Иванович (1929-1998)

Мўминова Шахноза Мўминовна (1949-2011)

Мусабаев Мухтар Набиевич (1929-2005)

Назаров Константин Михайлович (1929 -?)

Ракова Софья Фёдоровна (1919-2003)

Соипов Кодирбой (1939-1972)

Скоков Геннадий Федотович (1929-1972)

Соседов Вивтор Петрович (1929-1990)

Тансыкбаев Урал (1904-1974)

Татевосян Оганес Карапетович (1889-1974)

Турсунов Садир Ахмеджанович (1949-2007)

Умаров Мадхиддин (1949-2005)

Феодоридис Никос Эврепидис (1924-1992)

Чернышёв Юрий Васильевич (1944-2007)

Шполянский Григорий Павлович (1914-1974)

Шадиева Барно (1949-1987)

Йўлдошев Муборак Саидқулович (1934-2018)


 

 

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex