Санкт-Петербургнинг «Невская политра» заводи бадиий маҳсулотлари тақдимоти

nevskaya_palitra_2019_001ЗХК «Невская политра» тарихи 1932 йилда Третьяков галереясининг СССР хукуматига совет рассомлари ва реставраторлари ҳалокати мазмунидаги хати мурожаатидан бошланган.

1934 йил декабрь ойида Қора дарё қирғоғидаги Юлиус Фридлендер              «хунармандчилик» корхонаси базасида «Ленинград бадиий бўёқлар заводи» иш бошлайди.

nevskaya_palitra_2019_002Завод ишчилари томонидан катта меҳнат амалга оширилади – 1940 йилга келиб маҳсулот турлари мойбўёқ, акварель ва гуаш бўёқлари ишлаб чиқаришни қамраб олади. Мана 85 йилдирки ЗХК «Невская политра» бўёқлар ишлаб чиқариш бўйича комплекс фаолият юритиб келмоқда.

Завод Ленинграднинг 900 кунлик блокадасига қарамай ўз фаолиятини тўхтатмасдан фронт учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

1944 йилда завод яна бадиий бўёқлар ишлаб чиқариш фаолиятига ўтиб уларнинг тури 100 етган.

ЗХК «Невская политра» – Россиянинг қадимий бадиий бўёқлар ишлаб чиқариш заводи.

nevskaya_palitra_2019_003Россиянинг юқори сифат стандарти учун иқтисодий ва социал ривожланишидаги қўшган хиссасини инобатга олиниб, 2008 йилда «Ватан шон шухрати учун» дипломи, «Олтин» категорияси билан «Ватан шон шуҳрати учун жасорат кўрсатган» номинациясида Регионал босқич Мукофоти лауреатилигига сазовор бўлган.

«Невская политра» маҳсулотлари дунёнинг 63 давлатида намойиш этилади.

Бизнинг корхонада ишлаб чиқарилаётган бадиий бўёқлар Россия, МДҲ давлатлари ва Балтия, шунингдек Германия, Великобритания, АҚШнинг бир қанча авлод рассомларига таниш бўлиб қолган.

nevskaya_palitra_2019_004Завод маҳсулотларини энг масъулиятли фазифалар, шунингдек қимматли рангтасвир асарлари ва меъморлик ёдгорликлари реставрациясида фойдаланадилар.

Бугунги кунда Петербург заводи нафақат бадиий бўёқлар ишлаб чиқарилишидаги анъаналарни сақлаб қолди балки, уларнинг турини кўпайтириб, технологиясини такомиллиштирди ва россия бозорига аҳамиятли хисса қўшиб 30% маҳсулотини экспорт қилиш имкониятига эга бўлди.

nevskaya_palitra_2019_007«Невская политра» заводи – рангтасвир ва ижод учун яхлит серия бўёқлар ва катта ассортиментдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича Россиядаги ягона ва дунёдаги бир қанча корхоналар орасида етакчи ўринни эгаллайди.

 

Заводнинг ҳар йиллик ишлаб чиқариш хажми 20-25% фоизгача ошиб бормоқда. «Невская политра» заводи маҳсулотлари турлари юқорибадиий бўёқлар линейкаси, студия линейкалари ва унга ёрдамчи материаллар, ижод қилиш ва ёш болалар учун – 10 000 номдаги маҳсулотлар намойиш этилган.