КОЛЛЕКЦИЯСИ ҲАҚИДА

014

Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг заҳира фонди – Ўзбекистон замонавий санъатининг энг йирик тўпламларидан бири ҳисобланади. Коллекция ташкилот ташкил топган – 1959 йилдан буён йиғиб келинади. Бугунги кунда 15 000 дан ортиқ турли хил замонавий тасвирий ва халқ амалий санъати асарлари сақланади. XX асрнинг иккинчи ярми ва XXI аср мамлакатимиз ретроспектив санъатининг бой тўпламини ўз ичига олади ва бу Ўзбекистон санъати усталари – турли авлод вакиллари рангтасвирчилар, графиклар, ҳайкалтарошлар театр ва кино рассомларининг ижодий мероси кўргазмаларда намойиш этиб келинмоқда. А. Абдуллаев, Ч.Ахмаров, Р.Аҳмедов, Н.Кашина, Н.Қўзибоев, Р.Темуров, Р.Чориев, Е.Мельников, Б.Жалолов, А.Мирзаев, Ж.Умарбеков, М.Кагаров, М.Содиқов, Ю.Стрельников, А.Бойматов, Д.Рўзибоев, В.Акудин, Г.Брим, Э.Калонтаров ва бошқаларнинг асарлари ушбу коллекциядан жой эгаллаган.

015

Шунингдек Дирекция фондида ХХ аср мобайнида номлари афсонага айланишга улгурган, мерослари Республикамиз халқ санъати ифтиҳори ҳисобланган, Ўзбекистон декоратив-амалий санъатининг машҳур усталари асарлари тўпланган. Бу Фарғона водийси – Андижон, Гурумсарой, Риштон, Бухоро ва Ғиждувон, Самарқанд ва Ургут, Қашқадарё, Сурхандарё ва Хоразм кулолчилик мактабининг усталари буюмларидир. Коллекцияда анъанавий каштачилик, тўқимачилик, набойка, кандакорлик ва ёғоч ўймакорликнинг ноёб асарлари ўрин олган.

012

Дирекция тўпламидаги асарлар дунёнинг кўплаб давлатларида жумладан, Австрия, Белгия, Болгария, Буюк Британия, Венгрия, Германия, Италия, Испания, Канада, Корея, Люксенбург, Мексика, Монголия, Польша, Португалия, АҚШ, Туркия, Швеция, Финлаяндия, Франция, Япония шунингдек Россия, Озарбайжон, Арманистон, Белорусия, Латвия, Молдова, Украина, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Эстония ва бошқа мамлакатларининг кўргазмалари экспозицияларида юртимиз санъатимизни муносиб намойиш этган. Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси коллекцияси мунтазам равишда тасвирий ва амалий санъат усталарнинг янги асарлари билан бойитилиб келинмоқда.

 

Share to Facebook
Share to Google Buzz
Share to Google Plus
Share to LiveJournal
Share to MyWorld
Share to Odnoklassniki
Share to Yandex