ИШ ФАОЛИЯТИ

cvz_01

Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси – Ўрта Осиё ҳудудидаги махсус етакчи музей ташкилотларидан бири ҳисобланади, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда малакали бадиий кўргазмаларни ташкил қилиш билан шуғулланади. У 1959 йилда ташкил топган, кенг миқёсдаги Ўзбекистондаги музей ва галереялар, МДҲ давлатлари ва чет эл музейлари билан доимий ва кўчма кўргазмалар ўтказиб келади. 1997 йил Республика Ҳукумати қарори асосида Кўргазмалар дирекцияси ўзининг давлат музейи ташкилоти сифатидаги статусини сақлаган ҳолда, Ўзбекистон Бадиий Академияси таркибига киритилди. Унинг таркибига комплектлаш бўлими ва кўргазмалар ташкил этиш, музей бойликларини сақлаш ва таъмирлаш, шу билан бирга 1500 кв.м. майдонга эга бўлган Марказий кўргазмалар зали киради. Дирекциянинг фонд тўплами XX аср иккинчи ярми ва XXI аср бошларидаги 15 000 дан ортиқ турли хил замонавий тасвирий ва халқ амалий санъатининг бой тўпламини ўз ичига олади. Ҳар йили Кўргазмалар Дирекцияси 40 га яқин турли туман – халқаро, республика, концептуал – мавзули, шахсий ва гуруҳли кўргазмалар ташкил қилади. Ҳар йили ўтказиладиган “Наврўз” байрамига бағишланган анъанавий санъат Фестиваллари, “Илҳомланиш” баҳор вернисажлари, рассомлар кунига бағишланган, Мустақиллик байрами арафасида “Энг улуғ, энг азиз” шиори остидаги катта кўргазмалар, пленэрчи рассомларнинг анъанавий қишки “Рассом ва табиат” кўргазмалари шулар жумласидандир.

cvz_02

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг хам, Дирекция том маънода Ўзбекистон санъатини хорижда намоён этувчи вакил вазифасини ўтаб келмоқда. Дирекция тўпламидаги энг сара асарлар дунёнинг кўплаб давлатларида юртимиз санъатимизни муносиб намойиш этиб келмоқда. 2001 йилдан буён Ўзбекистон Бадиий Академияси Халқаро Замонавий санъат Биенналеси, Халқаро болалар ижодиёти Биенналиси, Халқаро Фотобиенналеси ўтказилиб келинмоқда. Бу кўргазмаларни ташкил этишда Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фаол қатнашмоқда. Ўзбекистонда аккредитация қилинган хорижий ташкилотлар билан хар йили кўргазмалар ўтказилади. Охирги ўн йилликда – ташкилотнинг ижодий фаолиятида янги сифатли ҳалқа пайдо бўлди. Бунинг сабаби Замонавий санъат маркази (2001-2007) ва кейинчалик Марказий кўргазмалар залида таъмирлаш ишларидан сўнг, жиҳозланган заллар ишга тушди, кўплаб қизиқарли лойиҳалар амалга оширилди. Бу ўз навбатида тасвирий санъатнинг алоҳида йўналишлари ва жанрлари – рангтасвир, графика ва акварель, ҳайкалтарошлик, этюд ва картина санъати кўргазмалари акс эттириш билан бир қаторда, анъанавий халқ амалий санъатининг алоҳида турлари бўйича кўплаб ажойиб кўргазма лойиҳалари ишлаб чиқиш ва амалга оширишга имкон беради. Ретроспектив туркум кўргазмалар “Бизнинг мерос”, “Ўзбекистон санъати усталари”, “Музей ва шахсий тўпламлардан”, “Янги номлар”, “Анъанавий ҳунармандчилик”, “Санъаткорлар сулолалари” Дирекция ва республика музейлари фондларида сақланаётган асарларни намойиш этиш имконини яратади. Сўнгги йилларда Дирекциянинг кўргазма залларида Нукус, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Олма-Ота ва Чимкент музей тўпламларидаги асарлар намойиш этилди. Ўзбекистонда аккредитация қилинган, хорижий элчихоналар ва ваколатхоналар билан ҳамкорликда хориж санъати кўргазмалари ташкиллаштирилган, шунингдек ҳар йили “Камолот”, “Соғлом авлод учун”, “Сен ёлғиз эмассан” фондлари билан ҳамкорликда болалар ижодиёти республика кўргазма-танловлари ўтказиб келмоқда. 2007 йилда МКЗ ва БКДнинг бирлаштирилиб Марказий кўргазмалар залига кўчиб ўтгандан сўнг Дирекциянинг кўргазмалар режаси шахсий кўргазмалар кўпайиши билан бир мунча ўзгарди.

cvz_03

Улар қаторида Ўзбекистон Бадиий Академияси қошидаги Бадиий Ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг ижодий ҳисобот ва “Янги номлар” туркумидан ёш рассомлар кўргазмаларини айтиб ўтиш мумкин. Ҳар бир такрорланмас кўргазма лойиҳаси Дирекция санъатшунослари томонидан чуқур ўйланган концепция, экспозиция материалларни пухта ўрганиш ва саралаш, кўргазмани ўзига хос тарзда бадиий экспозиция ечими яратиш, кўргазма бадиий образини очиб бериш устида иш олиб борадилар. Ўзининг ярим асрлик тарихи мобайнида Кўргазмалар Дирекцияси базасида маҳоратли – санъатшунослар, муҳофизлар, таъмирловчилар малака ва ўз мутахассислик маҳоратларни ошириб, ҳозирдан Ўзбекистоннинг ўқув даргоҳларида, галереяларида ва музейларида ўз иш фаолиятларни олиб бормоқдалар. Бундай яхши анъана Дирекция ишларида – кўргазмалар ўтказиш мобайнида фақат лекциялар билан чекланиб қолмай, илмий конференциялар ва семинарлар, рассомлар билан бадиий кечалар профессионал мастер класслар, турли хил концерт кўринишлари – театрлаштирилган ва мусиқий томошалар, бошқа музей – кўргазма жамоалари билан биргаликда ташкиллаштирилади. Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси фаолиятининг муҳим компонентларидан бири оммага тарғиб қилиб, кенг ёритиб беришдан иборат. Кўргазмаларга реклама проспектлари, буклетлар ва каталоглар нашр қилинади, илмий семинарлар, конференциялар, ижодий кечалар, шаҳар ва боғларда кўргазмалар ўтказилади. Бу томошабинларни замонавий санъатнинг қийин муаммоларни аниқлашга ёрдам беради. Кўргазма томошабинларини кўп қисмини ёшлар-талаба ва мактаб ўқувчилари ташкил қилади. Охирги йиллардаги кўргазмалар шуни кўрсатадики, Бадий Кўргазмалар Дирекцияси ёш жамоаси тиришқоқлиги, томошабинларнинг ва профессионаллар томонидан юксак баҳоланди.

cvz_04

Бадиий кўргазмалар Дирекцияси қўйдаги вазифаларни бажаради: – Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатларда кўргазмалар шу билан бирга тижорат асосида кўргазмалар; – тасвирий ва амалий безак санъати ва антиквар буюмларини экспертиза қилиш ва сотиб олиш билан шуғиланади; – бадиий асарларни сақлаш ва реставрацияси бажаради; – илмий методик ва экскурсия ишларини олиб боради; – тасвирий санъат буйича нашрлар таёрлайди.