«Атиргулу Андалиб» кўргазмаси

solovei_i_roza_2019_001Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Рассомлар уюшмаси Санъатшунослар шўъбасининг ташаббуси билан анъанавий “Баҳор вернисажи” кўргазмаси ўрнига, бу йил “Атиргулу Андалиб” лойиҳаси бўлиб ўтади.  Атиргулу Андалиб – Шарқ санъатида кўплаб учрайдиган шоирона мавзудир. Бу хаёлий ва тасвирий фантазия маҳсулидир. Андалиб – Ижодкорнинг шоирона ва тасвирий мотивларининг мажозий сиймоси ҳисобланади, Атиргул эса уни олам олдида таҳсини ва ердаги тимсоли бўлиб, метафора ва маҳбуби образига қиёсланади. Андалиб гўзал Атиргулни тараннум этади. Continue reading “«Атиргулу Андалиб» кўргазмаси”

Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, академик САЪДУЛЛА АБДУЛЛАЕВНИНГ “МИР АЛИШЕР НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ” номли шахсий кўргазмаси

ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ

КАМОЛИДДИН БЕҲЗОД НОМИДАГИ  ШАРҚ МИНИАТЮРА САНЪАТИ МУЗЕЙИ

a_navoi_2018_bannerАлишер Навоий буюк шоир, мутафаккир, ўзбек адабий тили ва адабиётининг асосчиси ва давлат арбоби сифатида ўз даври ижтимоий-маданий ҳаёти, хусусан, тасвирий санъат ривожига катта ҳисса қўшган. Бу давр илм-фан, маданият, жумладан, меъморлик, хаттотлик ва китобат санъати равнақ топган замон сифатида жаҳон тамаддунидан ўрин олган.  Алишер Навоий нафақат шоир, давлат арбоби, балки адабиёт назариётчиси, мусаввир, мусиқачи, тарихчи, хаттот ҳам бўлган. Бир неча санъат турларининг билимдони эканлиги достонларининг умумий ғоявий-бадиий мазмунига сингдирилган ҳолда, асарда юз берувчи воқеалар билан уйғунликда бадиий услубда акс этган. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси Санъат арбоби, академик САЪДУЛЛА АБДУЛЛАЕВНИНГ “МИР АЛИШЕР НАВОИЙГА ЭҲТИРОМ” номли шахсий кўргазмаси”

Абдумўмин Бойматовнинг шахсий кўргазмаси

a_baimatov_2018_photo2019 йилнинг 25 январь куни Бадиий Кўргазмалар дирекциясининг Марказий Кўргазмалар залида Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Абдумўмин Бойматовнинг шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.                  

Экспозицияда унинг ижодий фаолияти давомида яратган ҳайкалтарошлик асари наъмуналари намойиш этилган. Улар тарихий намоёндалар ва олимлар  – Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Ал Хоразмий, замондошлар портретлари, анималистик жанрдаги ишлар, шунингдек, жангчилар хотирасига бағишланган маҳобатли асарлар эскизлари ўрин олган.                          Continue reading “Абдумўмин Бойматовнинг шахсий кўргазмаси”

Анъанавий ХХXIII-чи “ТАБИАТ ВА РАССОМ” Республика кўргазмаси ва Ўзбекистон халк рассоми ЕВГЕНИЙ МЕЛЬНИКОВнинг шахсий кўргазмаси (1928-2010)

artist_i_priroda_2018_bannerАнъанага мувофиқ янги йил арафасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида ХХXIII-чи “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади. Бундан ўттиз йил муқаддам асос солинган пленэрист-рассомлар гуруҳи ҳаракати ҳар йили юртимизнинг турли вилоятлари ёш муаллифлари номлари билан бойиб бормоқда. Аммо ҳар доимгидек ушбу ҳаракат асосчиси – Евгений Мельников бетакрор рассом ва шоир барча учун камертон бўлиб қолади. Мазкур йилда рассом таваллудига 90 йил тўлди. Евгений Мельниковнинг табиатга муҳаббати унинг полотнолари ва шеърларида гавдаланади. У ўзининг манзара композицияларини бевосита Табиат қўйнида – пленэрда Оқтош, Чимён, Хумсон, Сўқоқ, Сижжак – рангтасвирона тоғ-ёнбағрларидан илҳомланиб яратган.

artist_i_priroda_2018_003Бу Ўзбекистон Табиатининг ўзига хос мадҳиясидир. Ўзбекистон халқ рассоми Евгений Мельников ўзининг ижодий фаолиятини 60-йилларнинг – “суровый стиль” даврида француз импрессионизмидан илҳомланиб – манзара, портрет, натюрморт, жанрли композицияларни меърос қолдириб, шакл ва рангнинг рангтасвирдаги устуворлигини тиклашда улкан ҳисса қўшган. Рассомнинг асарлари Ўзбекистоннинг ва Хорижий давлатларнинг музей ва шахсий тўпламларига кирган. Ушбу бетакрор меросни тамошабинлар кўришлари ва ўзларининг муносиб баҳоларини беришлари мумкин бўлади. Continue reading “Анъанавий ХХXIII-чи “ТАБИАТ ВА РАССОМ” Республика кўргазмаси ва Ўзбекистон халк рассоми ЕВГЕНИЙ МЕЛЬНИКОВнинг шахсий кўргазмаси (1928-2010)”

Эркабой Машариповнинг “Ўтмиш ва бугун” номли шахсий кўргазмаси

e_masharipov_2018_0012018 йил 5 август куни Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллигига бағишланган Эркабой Машариповнинг “Ўтмиш ва бугун” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтади.

1948 йили Хоразмда туғилган. 1976 -1982 йилларда Островский номидаги ТТРИнинг дастгоҳли рангтасвир бўлимида ўқиган. Тошкентда яшаб ижод қилади. Continue reading “Эркабой Машариповнинг “Ўтмиш ва бугун” номли шахсий кўргазмаси”

Хуршид Зияхановнинг “Юлдузларни сайқалловчи шамол” номли шахсий кўргазмаси ва Людвига Нестеровичнинг «Тош шеърияти» шахсий кўргазмаси

h_ziyakhanov_l_nesterovich_2018_0012018 йил 30-ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Хуршид Зияхановнинг “Юлдузларни сайқалловчи шамол” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Ушбу кўргазмада рассом ижодидаги илк асарлари билан бирга охирги 10 йил ичида яратган асарлари жой олган. Бу эса ўз навбатида томошабинларга унинг ижодий босқичларини кўра олишларига шароит ярататиб беради.

Х. Зияхановнинг асарлари мавзуси турли туман бўлиб – булар мусиқа, шаҳар манзаралари, фольклор мотивлар, метафорик образлардир. Рассом асарларининг стилистикаси ўзгармаган холда унинг ўзига хослигини кўрсатиб беради. Continue reading “Хуршид Зияхановнинг “Юлдузларни сайқалловчи шамол” номли шахсий кўргазмаси ва Людвига Нестеровичнинг «Тош шеърияти» шахсий кўргазмаси”