Марказий кўргазмалар залида очилаётган Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган «Онаизор» деб номланган шахсий кўргазмасини муаллиф ўз онасига бағишлади. Юбилей экспозициясидаги асарлар – рассомнинг маълум давр ижодий изланишларини акс эттиради. Continue reading “Персональная выставка АКМАЛЯ НУРА «ОНАИЗОР»”
“Ижодий интилиш” Академик Аслиддин Исаевнинг шахсий кўргазмаси
2019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Аслиддин Исаевнинг “Ижодий интилиш” номли шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада рассом ижодидаги босқичлар, нафақат услубидаги стилистик ўзгаришлар, балки унинг маънавий изланишлари, тарихий, шахсий, сиёсий вазиятларни акс эттирувчи асарларнинг ретроспективаси намойиш этилади. Continue reading ““Ижодий интилиш” Академик Аслиддин Исаевнинг шахсий кўргазмаси”
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Ранглар жилосида-она диёр” Республика бадиий кўргазмаси.
Ватанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон санъат усталарининг асарлари кўргазмаси очилади. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Ранглар жилосида-она диёр” Республика бадиий кўргазмаси.”
«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2019 йилнинг юбилярлари
Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма
Ёз мавсумининг қизғин палласида яъни 2 июль куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2019 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади.
Юбилярлар кўп, аммо мазкур экспозицияда Бадиий кўргазмалар Дирекцияси фондида ва қисман шахсий тўпламларда сақланаётган рассом-юбилярлар ижодлари тақдим этилмоқда. Continue reading “«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2019 йилнинг юбилярлари”
Санкт-Петербургнинг «Невская политра» заводи бадиий маҳсулотлари тақдимоти
ЗХК «Невская политра» тарихи 1932 йилда Третьяков галереясининг СССР хукуматига совет рассомлари ва реставраторлари ҳалокати мазмунидаги хати мурожаатидан бошланган.
1934 йил декабрь ойида Қора дарё қирғоғидаги Юлиус Фридлендер «хунармандчилик» корхонаси базасида «Ленинград бадиий бўёқлар заводи» иш бошлайди. Continue reading “Санкт-Петербургнинг «Невская политра» заводи бадиий маҳсулотлари тақдимоти”
“Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик”
2019 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Маданий ёдгорликлар ҳимояси тарихини ёритувчи бўлимининг “Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Continue reading ““Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик””