«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2019 йилнинг юбилярлари

nashe_nasledie_2019_002Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма

Ёз мавсумининг қизғин палласида яъни 2 июль куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2019 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади.

Юбилярлар кўп, аммо мазкур экспозицияда Бадиий кўргазмалар Дирекцияси фондида ва қисман шахсий тўпламларда сақланаётган рассом-юбилярлар ижодлари тақдим этилмоқда.   Continue reading “«БИЗНИНГ МЕРОС. ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» – 2019 йилнинг юбилярлари”

Санкт-Петербургнинг «Невская политра» заводи бадиий маҳсулотлари тақдимоти

nevskaya_palitra_2019_001ЗХК «Невская политра» тарихи 1932 йилда Третьяков галереясининг СССР хукуматига совет рассомлари ва реставраторлари ҳалокати мазмунидаги хати мурожаатидан бошланган.

1934 йил декабрь ойида Қора дарё қирғоғидаги Юлиус Фридлендер              «хунармандчилик» корхонаси базасида «Ленинград бадиий бўёқлар заводи» иш бошлайди. Continue reading “Санкт-Петербургнинг «Невская политра» заводи бадиий маҳсулотлари тақдимоти”

“Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик”

pakt_rerikha_2019_0012019 йил 7 июнь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида Маданий ёдгорликлар ҳимояси тарихини ёритувчи бўлимининг “Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик”  кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Continue reading ““Ўзбекистон меъморчилигининг ноёб дурдоналари” “Рерих битими. Маданият орқали тинчлик””

Городской конкурс художественных школ (ДШМИ г. Ташкент)

gorodskoi_konkurs_khudojestv_shkol_2019_00530 мая в Центральном выставочном зале открылась детская выставка – конкурс художественных школ г. Ташкента. На данном мероприятии ученики представят на суд жюри свои творческие произведения, а так же постановочные композиции. В рамках данного мероприятия, пройдут практические занятия на пленере, где будут выполнены акварельные композиции – натюрморты. Continue reading “Городской конкурс художественных школ (ДШМИ г. Ташкент)”

Тўра Шомирзаев шахсий кўргазмаси (1942 – 2014)

tura_shomirzaev_2019_001Интилувчан ва ўта интизомли, меҳнатсевар ва эрксевар, ҳазил-мутойибага уста ва Ватанига  муҳаббатли ўзига хос фазилатларга эга рассом Тўра Шомирзаевга нисбатан ана шундай таъриф берилади. Унинг ҳаёт йўллари ҳозирги замон авлодларига тақлид қилса арзирли мисол бўла олади.

Шомирзаев Тўра Абдуҳамидович 1942 йил 15 майда Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида таваллуд топган. У ота – онасидан жуда эрта етим қолди ва шунинг учун унинг болалик чоғлари Бойсундаги меҳрибонлик уйида ўтган. Continue reading “Тўра Шомирзаев шахсий кўргазмаси (1942 – 2014)”

Халқаро Музейлар кунига “Рассомлар. Музейлар. Ҳомийлар”

dar_dhv_2019_001Бадиий кўргазмалар дирекциясига туҳфа этилган янги киритилган асарларкўргазмаси

Марказий кўргазмалар залида Халқаро Музейлар куниарафасида, охирги ўн йилликда Бадиий кўргазмалар дирекциясига совға тариқасида тақдим этилган асарлардан ташкил топган  ноодатий бадиий кўргазма очилмоқда. Совға – муаллифларнинг ўзлари – рассомлар, уларнинг оила аъзолари ва ҳозирги вақтда кам бўлган ҳомийлар томонидан тақдим этилган.Музей ташкилотлари учун осон бўлмаган ҳозирги бир даврда, уларнинг қўшган ҳиссалари музей тўпламлари учун бебаҳо ва аҳамиятлидир. Раҳбарларнинг республика музейларига қанчалик тарзда эътибор беришларига қарамай, кўплаб музей муаммолари ҳали ҳануз ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда, жумладан, музей тўпламларини тўлдириш борасида ҳам етарлик камчиликлар бор. Continue reading “Халқаро Музейлар кунига “Рассомлар. Музейлар. Ҳомийлар””