ЎзБА академиги Анвар Мамаджановнинг «Бедана сайраганда» номли шахсий кўргазмаси

a_mamadjanov_2019_banner2019 йил 22 ноябрь Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Анвар Мамаджановнинг “Бедана сайраганда” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

Рассом ўз асарларида – ён-атрофимизни қуршаб турган образларни, анъаналар ва урф-одатларни истеҳзоли  ҳазил –мутойиба орқали кўрсатиб берган. Биринчи навбатда, булар жанрли мавзулардир. Шундайлар қаторига “Эски шаҳар бозори” ва “Эрталабки ош”  асарлари, муаллифнинг ўткир нигоҳи билан кузатилиши ва халқ ҳаётининг нозик қирраларини яхши билиши орқали мавзулар тўлақонли очиб берилган.  Continue reading “ЎзБА академиги Анвар Мамаджановнинг «Бедана сайраганда» номли шахсий кўргазмаси”

“ИНСОН. МУҲИТ. САНЪАТ 2019” II ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО АМАЛИЙ САНЪАТ БИЕННАЛЕСИ

banner_prikladnoe_biennale_20192019 йилнинг 11-15 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Бадиий академияси, хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамда муассасалар ҳамкорлигида “Инсон.Муҳит.Санъат.2019” номли II Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси ўтказилади.

Шу муносабат билан 11 ноябрь куни соат 17:00 да Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари, ҳамкор вазирлик ва идоралар вакиллари, талаба-ёшлар, ОАВ вакиллари иштирок этди. Continue reading ““ИНСОН. МУҲИТ. САНЪАТ 2019” II ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО АМАЛИЙ САНЪАТ БИЕННАЛЕСИ”

(Русский) Выставка «Искусство Казахстана», посвященная году Казахстана в Узбекистане.

artists_of_kazakhstan_2019_001Впервые за годы Независимости Узбекистана и Казахстана художники- живописцы Республики Казахстан представляют в братской стране – в Узбекистане развернутую выставку живописных произведений, выполненных современными художниками за последние несколько лет. Continue reading “(Русский) Выставка «Искусство Казахстана», посвященная году Казахстана в Узбекистане.”

Персональная выставка АКМАЛЯ НУРА «ОНАИЗОР»

a_nur_2019_bannerМарказий кўргазмалар залида очилаётган Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нурнинг 60 йиллик юбилейига бағишланган «Онаизор» деб номланган шахсий кўргазмасини муаллиф ўз онасига бағишлади. Юбилей экспозициясидаги асарлар – рассомнинг маълум давр ижодий изланишларини акс эттиради. Continue reading “Персональная выставка АКМАЛЯ НУРА «ОНАИЗОР»”

“Ижодий интилиш” Академик Аслиддин Исаевнинг шахсий кўргазмаси

a_isaev_2019_0012019 йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида Аслиддин Исаевнинг “Ижодий интилиш” номли шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. Кўргазмада рассом ижодидаги босқичлар, нафақат услубидаги стилистик ўзгаришлар, балки унинг маънавий изланишлари, тарихий, шахсий, сиёсий вазиятларни акс эттирувчи асарларнинг ретроспективаси намойиш этилади. Continue reading ““Ижодий интилиш” Академик Аслиддин Исаевнинг шахсий кўргазмаси”

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Ранглар жилосида-она диёр” Республика бадиий кўргазмаси.

mustakillik_2019_bannerВатанимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида Ўзбекистон санъат усталарининг асарлари кўргазмаси очилади. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган “Ранглар жилосида-она диёр” Республика бадиий кўргазмаси.”