«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ»

vozvrashenie_mira_2020_posterБадиий Кўргазмалар Дирекцияси

Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви

Ўзбекистон Республикаси кинофотофоноҳужжатлар марказий Давлат архиви

Ҳамкор ташкилот: BONUM FACTUM GALLERY, ARTSTORY  GALLERY, MARDJANI  FOUNDATION


Хотира ва қадрлаш куни ва 19411945 йиллар Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан ғалабасининг 75 йиллигига бағишланган Республика Ретроспектив бадиий ҳужжатли кўргазмаси. Май 2020й

2020 йил 9 май куни бутун дунёда Икккинчи жаҳон уруши устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланади. Ўзбекистон аҳли учун ҳам бу ажойиб санадир. Республикамиз Мустақилликка эришгач Хотира ва қадрлаш куни муҳим тарихий кунга айланди, урушнинг оғир юкини ўз зиммаларига олган инсонларнинг хотирасини  абадийлаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Ушбу санани нишонлаётиб, 1945 йилда дунёни фашизмдан озод қилган, озодлик ва мустақиллик учун курашган барча миллат аскарларининг жанговар руҳи, мислсиз жасорати ва қаҳрамонлигини ёдга оламиз. Continue reading “«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ»”

АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2020” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ

navruz_2020_bannerЯнгиланиш, яшариш фасли кириб келгач, миллий қадриятлар ва анъаналарни ўзида мужассам этадиган Наврўз байрами юртимизда доим кенг нишонланиб келинган. Шу ўринда Бадиий кўргазмалар дирекцияси ҳам анъанавий тарзда кўргазма ташкиллаштирган. Бу йил дунё миқёсидаги пандемия туфайли республикада Наврўз байрамининг нишонланиши тўхтатилган бўлсада, халқнинг тушкунликка тушмаслиги ва кайфиятини кўтариш мақсадида кўргазма ташкил этилди. 20 март, Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар залида “Наврўз-2020” кўргазмаси ўз фаолиятини бошлади. Continue reading “АНЪАНАВИЙ “НАВРЎЗ – 2020” БАДИИЙ КЎРГАЗМАСИ”

Баҳор вернисажи

8_marta_2020_bannerОрзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасидир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистондаги аёл рассомларнинг 50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъати асарлари ўрин эгаллади. Continue reading “Баҳор вернисажи”