Continue reading “Badiiy Ko’rgazmalar Direksiyasi Markaziy Ko’rgazmalar zalidagi ko’rgazmalar 2006-2019 yy.”
Badiiy Ko’rgazmalar Direksiyasi tadbirlaridan lavhalar
1960-2019 y.y., Badiiy Ko’rgazmalar Direksiyasida 3615 bandida 2745 ko’rgazma, shu jumladan 410 bandida 329 ko’rgazma tashkil etildi. Continue reading “Badiiy Ko’rgazmalar Direksiyasi tadbirlaridan lavhalar”
“Бизнинг мерос” туркумидан КРИКИС АНДРЕЙ ЯНИСОВИЧ 1950-1994
3 июль 2020 йилда Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси, коронавирус пандемиясига қарамасдан “Бизнинг мерос” туркумидан АНДРЕЙ КРИКИСнинг шахсий кўргазмасини очди.
Маҳобатли рангтасвирчи. Ярославль шаҳрида археолог оиласида дунёга келган. Болалик йиллариданоқ Ўзбекистонда кейинчалик отасининг хизмат вазифаси туфайли дастлаб Тошкентда, сўнгра Самарқандда яшаган. 1976 йилда Ярославль бадиий билим юртини тугатиб, Самарқандга келди. 1986 йилдан Ўзбекистон ва чет элларда ўтказилиб келинган кўргазмалар қатнашчиси бўлган. 1988 йилдан Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси. Continue reading ““Бизнинг мерос” туркумидан КРИКИС АНДРЕЙ ЯНИСОВИЧ 1950-1994”
Тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи халқаро онлайн – фестиваль ўтказади
Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси
Тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи халқаро онлайн – фестиваль ўтказади
қуйидаги номинациялар бўйича:
–Тасвирий санъат –дастгоҳли рангтасвир, графика, маҳобатли рангтасвир, театр декорацияси, анимация, компьютер графикаси, ҳайкалтарошлик.
–Замонавий декоратив–амалий санъат.
–Анъанавий амалий санъат.
–Фотография.
–Контемпорари арт.
–Дизайн (меъморчилик, либос).
–Санъатшунослик. Continue reading “Тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи халқаро онлайн – фестиваль ўтказади”
«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Ужинский Игорь Васильевич. 1893-1954й.
Рангтасвирчи, график рассом. Киевда туғилган.
1905-1914 йилларда Одесса рассомлик билим юртида таҳсил олган. 1925 йилдан Ўзбекистонда яшаган. 1920 йилларнинг ўрталарида Андижон драма театрида сценограф бўлиб фаолият юритган, констуктивизм услубда ёрқин образли саҳна безаклари ва либослар яратди. Бу вақтда у Дю-бас таҳаллусига эга эди. У дастгоҳли рассомликда ўз истеъдодини намойиш этди ва таниқли колорист сифатида танилди. Импрессионистик услубда яратилган кўплаб тематик полотнолар, романтик манзара ва натюрмортларнинг муаллифи.Графиканинг турли техникаларида ишлаган моҳир ижодкор эди.Ўттизинчи йилларнинг ўрталаридан у Б.Пестинский графика гуруҳининг аъзоси эди. Улуғ Ватан уруши даврида у Шимолий фронтда хизмат қилди. Continue reading “«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Ужинский Игорь Васильевич. 1893-1954й.”
«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Петров Владимир Митрофанович (1920 – 1997) Рассом-жангчи фронт альбоми
Владимир Митрофанович Петровнинг фронт альбоми Сталинград жанг майдонларида, Белгород ва Курск устидан қаҳрамонларча курашида, Белоруссия ва Болтиқбўйи шахарлари озодлиги учун курашида яратилади.
Акварель ва қаламтасвир қораламаларида рассом генерал-полковник И.М.Чистяков командирлигидаги 6чи гвардия армияси жанг йўли тасвирлари акс этган. Рассом-жангчининг буюм-қопчасида эҳтиёткорлик билан сақланган бу альбоми унинг Сталинграддан-Кёнигсберггача бўлган жанговар йўлини ифода этади. Continue reading “«ТИНЧЛИКНИНГ ҚАЙТИШИ». Петров Владимир Митрофанович (1920 – 1997) Рассом-жангчи фронт альбоми”