Серго Сутягин – Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор, Меъморлар уюшмаси президиуми аъзоси, Давлат ва халқаро мукофотлар лауреати, Халқаро меъморлар академияси академиги, Қозоғистоннинг “Казгорпроект” фахрий академиги, Қўқон шаҳри фахрий фуқароси. Continue reading “Серго Сутягиннинг “Меъмор чизгилари” шахсий кўргазмаси”
2020 йилда вафот этган марҳум ижодкорлар хотирасига бағишланган «САНЪАТ АБАДИЙДИР». ИЖОДКОРЛАРНИ ХОТИРЛАБ бадиий кўргазмаси
Буюк юнон мутафаккири, врач, табиатшунос Гиппократ “Ҳаёт қисқа, санъат абадийдир” деган эди, айнан шу шиор остида ўтган йили ҳаётдан кўз юмган ижодкорлар яшаб, ижод қилган эдилар. Ушбу кўргазма ижодкорлар, оптимистлар ва ўз ҳаётларини санъатга бағшида этган ажойиб инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтириш мақсадида ташкил этилди. Continue reading “2020 йилда вафот этган марҳум ижодкорлар хотирасига бағишланган «САНЪАТ АБАДИЙДИР». ИЖОДКОРЛАРНИ ХОТИРЛАБ бадиий кўргазмаси”
“РАССОМ ВА ТАБИАТ ” ХХXV республика бадиий кўргазмаси
2020 йил 25 декабр куни Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида “5 та ташаббус” лойиҳаси ва “Ўзбекистон табиати” акцияси доирасида анъанавий “Рассом ва табиат” кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазмада бутун республикадан келган рассомларнинг бир неча авлодлари томонидан табиатнинг гўзаллиги ва хилма-хиллигини акс эттирувчи асарлари намойиш этилмоқда. Катта ёшдаги рассомлар – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов томошабинларга яна бир бор юқори маҳоратларини намойиш этмоқдалар. Continue reading ““РАССОМ ВА ТАБИАТ ” ХХXV республика бадиий кўргазмаси”
Шуҳрат Aбдумаликовнинг “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси
2020 йил 25 ноябрь куни Марказий кўргазмалар залида Ш. Aбдумаликовнинг “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.
Шуҳрат Aбдумаликов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, сценограф, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори. Aнглия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда 100 дан ортиқ спектаклларнинг саҳналаштирувчи рассоми. Continue reading “Шуҳрат Aбдумаликовнинг “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси”
Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация
Ўзбекистон Республикаси Мустақилликка эришгандан сўнг, учинчи бора буюк мусаввир Камолиддин Беҳзоднинг (1455 – 1535) юбилей санаси нишонланмоқда.1468 йилдан 1506 йилгача Ҳиротда ижод қилган форс миниатюрачиси Ҳирот тасвирий санъат мактабининг энг буюк усталаридан бири сифатида тан олинган. Султон Ҳусайн Бойқаронинг саройида у китобдор – кутубхона мудири лавозимини эгаллаган. Султон Ҳусайн Бойқаро даврида Ҳирот сарой ҳаётига хос бўлган ижодий муҳитни яратувчиси, вазири, шоири ва гуманисти Алишер Навоий Беҳзод шахси ва дунёқарашининг шаклланишига катта таъсир кўрсатди. Беҳзод ўзининг қўлёзмавий миниатюраларида пейзаж, жанговар саҳналар устаси, инсон сиймоси ва уларнинг индивидуал хусусиятлари ва образлар устаси сифатида намоён этади. У кўплаб бадиий янгиликлар яратган. Беҳзод 1507-1510 йиллари Бухорода бўлиб, у ерда бошқа Ҳирот рассомлари қатори Шайбонийхонга мажбуран эргашди ва унинг вафотидан кейин эса, янги ташкил топган Форс империясининг пойтахти Табризга кўчиб ўтди, у ерда рассомнинг шуҳрати авж палласига чиқди. Ва умрининг охиригача Сафавийлар ҳукмдорлари устахонасида хизмат қилди. Continue reading “Шарқ миниатюраси ва Ўзбекистон санъати. Трансформация”
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Менинг Ўзбекистоним” Республика бадиий кўргазмаси
Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллик байрами арафасида, Ўзбекистон бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Менинг Ўзбекистоним” номли Ўзбекистон рассомларининг асарлари кўргазмаси очилди. Continue reading “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган “Менинг Ўзбекистоним” Республика бадиий кўргазмаси”