2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Халқаро Ананавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали Д А С Т У Р И
“САМАРҚАНД – ШАРҚ МАРВАРИДИ” . РEСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДИЗАЙН МАКТАБИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ АМАЛИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИДИР
2021 йил 19 апрель куни Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида иккита кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Улардан биринчиси “САМАРҚАНД – ШАРҚ МАРВАРИДИ”самарқандлик ижодкорларнинг асарлари намойиш этадилади. Ушбу кўргазмага бир неча йиллар давомида пухта таёргарлик ишлари олиб борилди ва асарлар танлови қатъий бўлди. Натижада, экспозицияда тасвирий ва амалий санъатнинг барча турлари – рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, кулолчилик ва бошқалар тақдим қилинмоқда. Кўргазма иштирокчилари – Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Бадиий академиясининг академиклари, рассом Аслиддин Исаев, кулол-уста Шариф Азимов ва Ҳақберди Ҳақбердиевлар, шунингдек, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Самарқанд бўлими раиси Аслиддин Каланов, машҳур график ва рангтасвирчи рассомлар, кўплаб республика кўргазмаларининг иштирокчилари Алексей Щербаков ва Акбар Фозиловларни таъкидлаш мумкин. Continue reading ““САМАРҚАНД – ШАРҚ МАРВАРИДИ” . РEСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДИЗАЙН МАКТАБИ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ АМАЛИЙ САНЪАТ КЎРГАЗМАСИДИР”
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали
2021 йил 19 апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси анъанавий Халқаро Тасвирий ва амалий санъат фестивалини тантанали равишда очади. 14 йилдан буён Ўзбекистон рассомлари, ихтисослаштирилган ўқув юртлари ўзларининг ютуқлари, ғоялари ва лойиҳаларини намойиш этиш учун қулай имкониятга эга бўладилар. Continue reading ““Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишланган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали”
Сарвар Йўлдошевнинг шахсий кўргазмаси
Сарвар Йўлдошев 1985 йил Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Ўрта мактабни тамомлагач, 1999-2003 йиллар Наманган тасвирий ва амалий санъат лицей интернатида рангтасвир йўналиши бўйича тахсил олган. Санъатга қизиқиши ортган Сарвар рангтасвир сирларини мукаммал ўрганиш мақсадида ўқишни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида давом эттиради. Институтда у аввал академик Саъдулла Абдуллаев устахонасида таҳсил олади, магистратура босқичини эса, академик Жавлон Умарбеков қўл остида давом эттиради. Ёш рассом ижодида образларни лирик акс эттиришни С.Абдуллаевдан олган бўлса, Ж.Умарбековдан мавзуларнинг шартлилиги, композиция услубийлигини ўрганган. Шундай бўлсада, Сарвар Йўлдошев ўзига хос йўналишни топишда изланаётганлиги ижоди орқали намойиш этмоқда. Continue reading “Сарвар Йўлдошевнинг шахсий кўргазмаси”
Ваҳоб Буваев шахсий кўргазмаси
“Гурумсарой кулолчилиги анъаналарини ривожланишини Ваҳоб Буваев ижодида кўриш мумкин. Уста 1969 йилда Гурумсаройда таваллуд топган бўлиб, кулоллар оиласига мансуб эмас ва Гурумсарой кулолчилиги сирларини таниқли, моҳир уста Махсудали Тураповдан ўрганган. Continue reading “Ваҳоб Буваев шахсий кўргазмаси”