Ёз фаслининг қизғин палласида – 9 август куни анъанага кўра Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар дирекцияси коллекциясидан олинган, Ўзбекистон санъат усталари асарларининг ретроспектив кўргазмаси очилади. “Бизнинг мерос” туркумидаги ушбу лойиҳа Ўзбекистон графика усталари – 2023 йил юбилярларига бағишланган. Булар учта таниқли рассом – бу йил 95 ёшга тўлган ажойиб график, Арнольд Павлович Ган, шунингдек, бу йил 100 ёшга тўлган икки ажойиб рассом – Борис Васильевич Котлов ва Анатолий Кузьмич Ошейко. Албатта, янада кўплаб юбилярлар рассомларимиз бор – биз эса ушбу кўргазмада асарлари Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланиб келаётган ва шахсий коллекциялардан олинган юбилейлари нишонланаётган рассомлар асарларининг кичик бир қисмини тақдим этмоқдамиз. Continue reading ““Бизнинг мерос” Ўзбекистон санъати усталари График рассомлар – 2023 йил юбилярлари”
Author: admin
30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик палитраси” бадиий кўргазмаси
2023 йил 27 июль 30 июль “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан ўтказилаётган “Дўстлик” халқаро фестивали доирасида Марказий кўргазмалар залида “Дўстлик палитраси” деб номланган бадиий кўргазманинг очилиши бўлиб ўтади. Continue reading “30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик палитраси” бадиий кўргазмаси”
“BIZNING MEROS. O‘ZBEKISTON SAN’ATI USTALARI – 2023 yil yubilyarlari”. Badiiy ko‘rgazmalar direksiyasi to‘plamidan retrospektiv ko‘rgazma
Yoz faslining qizg‘in pallasida – iyul oyida an’anaga ko‘ra, O‘zbekiston Badiiy akademiyasi Markaziy ko‘rgazmalar zalida Badiiy ko‘rgazmalar direksiyasi kolleksiyasidan O‘zbekiston san’at ustalari asarlarining retrospektiv ko‘rgazmasi ochiladi. “Bizning meros” turkumidagi joriy loyiha O‘zbekiston rangtasvir va haykaltaroshlik san’ati ustalari – 2023 yil yubilyarlariga bag‘ishlangan. Continue reading ““BIZNING MEROS. O‘ZBEKISTON SAN’ATI USTALARI – 2023 yil yubilyarlari”. Badiiy ko‘rgazmalar direksiyasi to‘plamidan retrospektiv ko‘rgazma”
Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси рассомларининг ижодий кўргазмаси
Мамлакатларимиз учун дўстона ва дипломатик муносабатлар катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда икки давлат ўртасида барча жабҳаларда: иқтисодий, дипломатик ва маданий-гуманитар соҳаларда ишончли ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Continue reading “Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси рассомларининг ижодий кўргазмаси”
“ХОТИРЛАШНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАНЛАР” 1941 йил 22 июнь Иккинчи Жаҳон Уруши бошланган кунга бағишланган бадиий кўргазма
Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон ва Россия тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Уруш Совет Иттифоқининг барча моддий ва маънавий соҳаларида мисли кўрилмаган шафқатсиз синов эди. Собиқ Иттифоқ халқлари ўзларининг умумий уйини, ватанини фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчилари босқинидан фидокорона ҳимоя қилдилар. Қизил Армия тажовузкорни мағлуб этиб, Европа халқларини фашистларга қарамликдан озод қилишдек оғир, аммо юксак вазифани ҳам бажарди. Урушнинг дастлабки кунлариданоқ санъат аҳли аскарлар билан бир сафда турдилар. Улар қўшиннинг маънавиятини юксалтириш орқали санъатни душманга қарши самарали қуролга айлантирдилар. Уруш бошланишида рассомлар ўзларининг “қуролларини” фашистлар Германиясига қарши йўналтиришга тайёр эдилар. Continue reading ““ХОТИРЛАШНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАНЛАР” 1941 йил 22 июнь Иккинчи Жаҳон Уруши бошланган кунга бағишланган бадиий кўргазма”
O‘zbekiston Xalq ustasi, O‘zbekiston Badiiy akademiyasi akademigi yog‘och o‘ymakorligi ustasi Sirojiddin Raxmatillayev va O‘zbekiston Xalq ustasi, zargar Fasixitdin Dadamuxamedovlarning yubiley ko‘rgazmalari
2023-yil 2-iyun kuni Markaziy ko‘rgazmalar zalida ikki iste‘dodli hunarmand – yog‘och o‘ymakorligi ustasi Sirojiddin Raxmatillayev va zargar Fasixitdin Dadamuhamedovlarning yubiley ko‘rgazmalari ochiladi. Continue reading “O‘zbekiston Xalq ustasi, O‘zbekiston Badiiy akademiyasi akademigi yog‘och o‘ymakorligi ustasi Sirojiddin Raxmatillayev va O‘zbekiston Xalq ustasi, zargar Fasixitdin Dadamuxamedovlarning yubiley ko‘rgazmalari”