Ўзбекистонда 130 дан ортик миллат вакиллари аҳил-иноқликда яшаб келмоқдалар. 1992 йилда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган Республика Байналмилал маданият маркази миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини кўшиб келмоқда. Ўзбекистонда 140 га яқин этник маданият марказларини ўзида бир оилага жамлаган ушбу марказ барча миллатларнинг маданияти ва урф-одатларига эҳтиром кўрсатиб, тараққий этишлари учун бирдек шарт-шароитлар яратиб қелмоқда. Continue reading “Республика байналмилал маданият марказининг 25 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон – умумий уйимиз” бадиий кўргазма”
Author: admin
ХХXI анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси
Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида янги йил арафасида анъанага мувофиқ “Табиат ва рассом” кўргазмаси очилади. Навбатдаги кўргазма ҳисобга кўра ХХXI си бўлиб, унда бевосита натурадан, табиат қўйнида, Ўзбекистоннинг турли гўзал бурчакларида, чет эл саёҳатларида ижод қиладиган ўзбек пленэрчи рассомларининг манзара, натюрморт асарлари ўрин олган. Экспозицияда 200 дан ортиқ рангтасвир, графика ва жанрли лойиҳалар намойиш этилган. Continue reading “ХХXI анъанавий “Табиат ва рассом” Республика бадиий кўргазмаси”
“ТОШКЕНТ ҚУВОЧЛАРИ” – ДУНЁ БОЛАЛАРИ ҚУВОНЧЛАРИ
Янги йил арафасида болажонларимиз учун ҳақиқий шодиёна байрамлари ташкил қилинди. 26 декабрь куни “Тошкент қувочлари” VI Халқаро болалар расмлари Биенналеси ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Байрамона безатилган Марказий кўргазмалар залида жажжи рассомлар қўллари билан яратилган асарлар экспозицияси ташриф буюрган ҳар бир тмошабинни бефарқ қолдирмади.
Байрам ташкилотчилари Ўзбекистон Бадиий Академияси, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳамда “Соғлом авлод учун” хайрия фонди. Continue reading ““ТОШКЕНТ ҚУВОЧЛАРИ” – ДУНЁ БОЛАЛАРИ ҚУВОНЧЛАРИ”
“Тошкент қувончлари” VI- Халқаро болалар расмлари Биенналеси очилди
Тошкентдаги ҳашаматли Марказий кўргазмалар залида “Тошкент қувончлари” VI-Халқаро болалар расмлари Биенналеси очилди. Беш кун давомида болажонларимиз учун ҳақиқий маданий байрам шодиёналари тақдим этилади. Кўргазмада 3 мингга яқин болалар расмлари намойиш этилмоқда. Бу ерга ташриф буюрган ҳар бир томошабин албатта жажжи рассомларнинг қувончлари, уларнинг ҳис-туйғулари ва ички дунёқарашларини ўзи билан олиб кетади.
Байрам тантаналарида республикамиз идора ва ташкилотлари раҳбарлари, хорижий дипломатик ваколатхоналари ходимлари, таниқли санъат намоёндалари, мактаб, коллеж, лицей ўқувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Continue reading ““Тошкент қувончлари” VI- Халқаро болалар расмлари Биенналеси очилди”
Ҳайдарали Усмонов (1960- 2015) шахсий кўргазмаси
18 ноябрь соат 16:00да Марказий кўргазмалар залида Ҳайдарали Усмоновнинг хотира кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. У ўзининг қисқа умри давомида сермаҳсул ижод қилиб, ўз асарлари билан санъат ихлосмадлари қалбида чуқур из қолдиришга эриша олган ижодкор эди. Ҳ. Усмонов 1960 йил Наманганда туғилган. 1974-1978 йилларда Тошкентдаги Республика махсус мусиқа ва рассомлик санъати мактабида ўқиган. У ерда чизматасвир, рангтасвир ва композицияни ажойиб рассом Александр Перовдан ўрганган. 1978-1984 йилларда А. Островский номли Театр ва рассомчилик институтида Раҳим Аҳмедов ва Неъмат Қўзибоев устахоналарида таҳсил олган. Continue reading “Ҳайдарали Усмонов (1960- 2015) шахсий кўргазмаси”
«Бизнинг мерос» туркумидан. «ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма
Ўзбекистон Республикасининг Конститутция куни арафасида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2016 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Continue reading “«Бизнинг мерос» туркумидан. «ЎЗБЕКИСТОН САНЪАТИ УСТАЛАРИ» Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламидан ретроспектив кўргазма”