Рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг шахсий кўргазмаси

m_abdullaev_2018_00116 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади. У 1953 йилда Бухорода туғилган. 1974 йилда Бухоро Педагогика институтининг бадиий графика факультетини тугатган. 1978 йилдан республика ва халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этиб келмоқда, 1988 йилдан Ўзбекистон Рассомлар ижодий уюшмаси аъзоси, 2007 йилда Ўз БА олтин медали совриндори. Continue reading “Рангтасвирчи рассом Музаффар Абдуллаевнинг шахсий кўргазмаси”

НИКОЛАЙ ШИНнинг шахсий кўргазмаси (1928-2006)

shin_poster9 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий Кўргазмалар залида академик Николай Шин таввалудининг 90 йиллигига бағишланган кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтади.    

Рассом 1928 йил Узоқ Шарқда Находкадан унча узоқ бўлмаган Тудим поёлкасида туғилган. 1937 репрессия йили корейсларнинг оммавий кўчирилиши даврида Николай Шин Ўзбекистонга келади.

1944-1948 йилларда П.П. Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида ўқийди. Кейинчалик 1954-1960 йилларда Тошкент Театр ва рассомлик институтида таҳсил олади. Н.С. Шиннинг ёшлик йиллари ва шаклланиш даври Иккинчи жаҳон уруш йиллари охирларига тўғри келган, Ўзбекистонга кўчиб келган корейсларнинг Тошкентга кириши таъқиқланган, у кўп билимларга маҳфий муваффақ бўлган. Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, рассомнинг отаси буддист, онаси ва бувиси христиан бўлганлар. Николай Шин нуқтаи назарида, унинг рангтасвир асарлари шарқ идеографияси таъсирида, бадиий уйғунликка ҳурмати генетик мерос ҳисобланади, буддизмдаги сокинлик ва дунёвий санъатга мансублик ҳиссини намойиш этади. Рассомнинг замондошлари даврида саёҳатларга чиқиш ва “носовет” рассомлари билан алоқада бўлиш имконияти бўлмаган. Уларга Ренесс ансдан то импрессионизмгача бўлган классик анъаналарда таълим берганлар. Continue reading “НИКОЛАЙ ШИНнинг шахсий кўргазмаси (1928-2006)”

“БИР МАКОН БИР, ЙЎЛ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ГУМАНИТАР-ИЖОДИЙ МАЛАКА АЛМАШИНУВИ ВА ХАНЧЖОУ БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ РАССОМЛАРИ КЎРГАЗМАСИ”

china_artists_2018_bannerСтратегик ҳамкорлик доирасида ривожланиб бораётган Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ўзаро муносабатлар халқимизнинг тарихидаги янги саҳифаларни очмоқда. Икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш,икки томонлама маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида, 2018-йилнинг май ойида Ўзбекистон Бадиий академияси ва  Ханчжоу Бадиий академияси ўртасида имзоланган меморандум асосида Хитой рассомлари кўргазмаси ташкил этилмоқда. Кўгразмада намойиш қилинаётган асарлар, Ханчжоу Бадиий академиясидаги барча тасвирий санъат йўналишларини акс эттиради. Continue reading ““БИР МАКОН БИР, ЙЎЛ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЎЗБЕК-ХИТОЙ ГУМАНИТАР-ИЖОДИЙ МАЛАКА АЛМАШИНУВИ ВА ХАНЧЖОУ БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ РАССОМЛАРИ КЎРГАЗМАСИ””

Александр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли шахсий кўргазмаси

a_nikolaev_2018_bannerАлександр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли кўргазмаси рассомнинг замонавий реалликда, дунёда рўй бераётган ҳодисаларга бўлган муносабатининг изҳоридир. Марказий Кўргазмалар залида тақдим этилган экспозиция миқёси А. Николаев ижоди ретроспективаси кўламининг кенг эканлигидан дарак беради. У – ўзига хос, ноёб: мазкур давр мобайнида бизда бундай йўналишдаги шахсий кўргазма ташкиллаштирилмаган. Экспозиция рассом изланишларининг концептуал ғоялари кенглиги, у томонидан тадқиқ этилган муаммолар, томошабинга ҳозир ва келажак учун актуаллигини англаш имкониятини очиб беради. Continue reading “Александр Николаевнинг «Воқеийликка саёҳат» номли шахсий кўргазмаси”

VIII халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси

banner2018 йил 10-14 октябрь кунлари Тошкент ва Бухоро шаҳарларида VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат Биенналеси бўлиб ўтади. Тадбир ташкилотчиси – Ўзбекистон Бадиий Академияси, Бош ҳомий – “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти. Биенналенинг асосий мавзуси: “Санъат ва технология. Тасдиқ ёки инкор” – замонавий глобаллашув ва технократик оламда ўз бадиий асарлари билан ўзига хос ижодкор, рассомнинг ўрни ҳақида.

VIII Халқаро Тошкент замонавий санъат Биенналесининг айнан 2018 йил, Ўзбекистонда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган бир пайтда “Санъат ва технология. Тасдиқ ёки инкор” мавзусида ўтказилиши ўта рамзийдир. Continue reading “VIII халқаро Тошкент замонавий санъат биенналеси”

«Сонхакхве»

exh_korea_2018_0012018 йил 2 октябрь куни Марказий кўргазмалар залида Жанубий – Кореялик рассомларнинг «Сонхакхве» анъанавий кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазма қирқинчи марта ўтказилаётган бўлиб, буларнинг барчасида иштирок этаётган рассомлар профессионал бўлмасаларда, бўш вақтларида  рангтасвир, графика, каштачилик ва хаттотлик санъатида ижод қилиб ўз ютуқлари ривожини намойиш этиб келмоқдалар. Асарлар мавзулари турли хил – манзара, натюрморт, жанрли лавҳалардан иборат.                    Continue reading “«Сонхакхве»”