Author: admin
Ҳайкалтарош Азамат Хатамовнинг шахсий кўргазмаси
Таниқли ўзбек ҳайкалтароши Азамат Хатамовнинг ўзгача ижод йўли мавжуд. Унинг болалик ва ўсмирлик йиллари Сурхон воҳасининг қадимги Шеробод шаҳрида ўтган. Физик бўлиш орзуси Азаматни Тошкентга Низомий номли педагогика институтига етаклади. Ўқишни тамомлагач, Шеробод мактабларининг бирида физикадан дарс берди. Бирданига юзага келган санъатга бўлган иштиёқ Азамат Хатамовни Ленинградга кетишга мажбур қилди. У кўпчиликни ҳайратлантириб, ҳеч қандай тайёргарликсиз И.Е.Репин номидаги рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтининг ҳайкалтарошлик бўлимига ўқишга кирди. Ёш устанинг қобиляти шу қадар кучли эдики, устози В.Б.Пенчук уни энг яхши шогирдларидан бири деб билган. Ўқиш йилларида ўтаган профессионал маҳорат мактаби рассом истеъдодини очишга ва қобилятини ўстиришга кўмак берди. Continue reading “Ҳайкалтарош Азамат Хатамовнинг шахсий кўргазмаси”
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси ўқитувчиларининг “Ватан – маҳалладан бошланади” номли кўргазмаси. Ўзбекистон Бадиий академияси академиклари – Жавлон Умарбеков ва Акмал Икромжоновларнинг шогирдлари
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали” ДАСТУРИ
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”
2022 йил 18-апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Фестиваль концепцияси ўзгаришларсиз қолди, бунда ихтисослашаган санъат таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ютуқларини намойиш этиш ва янги халқаро лойиҳаларни жалб этиш устувор вазифалардан бири бўлади. Continue reading ““Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали””