Ёз мавсумининг қизғин палласида 19 июль куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Бадиий кўргазмалар Дирекцияси тўпламида сақланаётган Ўзбекистон санъати усталари ретроспектив кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади. “Бизнинг мерос” туркумидан ўтказилаётган ушбу лойиҳа, Ўзбекистоннинг рангтасвир, графика ва ҳайкалтарош усталарига яъни 2017 йилнинг юбиляр рассомларига бағишланади. Улар орасида катта авлод вакиллари Михаил Аринин, Варшам Еремян, Александр Николаев (Усто Мўмин), Владимир Рождественскийларга 120 йил, Инесса Гартван, Владимир Кайдалов, Дмитрий Синицкий, Константин Чепраковларга 110 йил, Константин Богодухов, Нина Кырмская ва Семен Стрибныйларнинг 100 йиллиги, шунингдек 1960 -1970 йилнинг машҳур рангтасвирчилари Бахтиёр Бобоев, Галина Мордвинцева, Юрий Стрельников, Юрий Талдыкин, Масхуд Тохтаев, графиклар Вил Паршин, Анатолий Циглинцев, Самарқандлик ҳайклталтарошлар Эйнулла Алиев ва Нодар Бандзеладзе. Ўтиб кетган рассомлар орасида энг ёши Масхуд Тохтаев бу йил 70 ёшни қаршилаган бўлар эди. Унинг асарлари экспозицияси биринчи қаватдан жой олган.
Ушбу интернационал Ўзбекистон санъати усталари –юбилярларга хурмат бажо келтириш билан бирга, уларнинг ижодий ютуқларини хозирги авлод рассом вакилларига ва санъат ихлосмандларига, Ўзбекистон санъати тарихидаги қизиқарли давр билан таништириш мақсади ҳам қўйилган. Бу усталарнинг ҳаётлари ва ижодлари миллий маданиятимизга ва тарихимиз, халқ ҳаётига қизиқишлари билан йўғирилган бўлиб, ўз навбатида уларга умуминсонийлик фазилатлари ва қадриятларини асарларида очиб беришларида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ушбу мўйқалам усталарининг ҳар бири ифодали ва мутаносиб бўлган ўз услубига эга ёрқин ижодкорлардир.
Намойиш этилаётган асарларда жанрли ва тарихий рангтасвир, портретлар ва натюрмортлар, асарларга мохирона ишланган плэнер этюдлари ва эскизларда – томошабинлар рассомларнинг ижодий лабараториясига назар соладилар. Экспонатларнинг даврий диапозони ўтган асрнинг 30-йилларидан бошлаб то 2000 йилларгача бўлган вақтни ўз ичига олади. Ўтган даврнинг руҳи – юксак мақсадларга эришиш ва уларни йўқотиш хавфи умид ва ишончи, узоқ кутилган ижодий эркинлик ва “гўзаллик оламни қутқаришига” ишонч Ўзбекистон санъатининг барҳаёт солномасидир. Буларнинг барчаси диққат ва эътиборга, ўрганишга, хотирлаш ва қадрлашга лойиқдир.
Экспозицияда Бадиий Кўргазмалар Дирекциясининг тўплами ва шахсий коллекциялар, рассомларнинг архивларидан олинган 300 га яқин асар жой олган.
Кўргазма ўз ишини 2017 йилнинг 19 августига қадар давом эттиради.
Кўргазмалар Дирекциясининг кўргазмалар бўлими ва фонд бўлими илмий ходимлари “ZERO Line” галереяси директори Изабелла Собировага, коллекционер Баходир Игамкуловга, Марина ва Дмитрий Мордвинцеваларга кўргазма экспозицияси учун тақдим этган асарлари учун, шунингдек Римма Варшамовна Еремянга Бадиий Кўргазмалар Дирекциясига Варшам Еремян ва Владимир Рождественскийларнинг асарларини ҳадя этгани учун миннатдорчилик изҳор этамиз.
Санъатшунос Л. Кодзаева
ГАРТВАН Изольда Константиновна.1907-1998
Текстил бўйича рассом,график.
Россиянинг Великий Устюгшаҳрида немис оиласида дунёга келган. 1920 йиллар бошларида Москвадаги ВХУТЕИНда таҳсил олган, М. Шагал ушбу йилларда шу даргоҳда дарс берар эди, бу эса ўз навбатида ёш рассомнинг бутун ижод йўлида намуна бўлиб хизмат қилди. Москва текстил институтини тамомлаган ва 1940 йилларнинг бошларигача шу ерда фаолият юритган. Кейинчалик Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрига сургунга юборилган. Урушдан сўнг И.Гартван Ўзбекистонда яшаб ижод қилган. У Тошкент текстиль комбинатида текстил рассоми сифатида ўзининг юқори профессионализми ва мато дизайнини яратиш бўйича маҳоратини намоён қилган. 1963-1966 йилларда И. Гартван Тошкент театр ва рассомлик институтида, кейинчалик Тошкент тўқимачилик институтида текстиль бўйича курс олиб борган.
Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси бўлган. И.Гартван кўплаб Республика ва хорижий кўргазмаларда қатнашган. Текстиль дизайнидан ташқари у дастгоҳли рангтасвир ва графикада ҳам асарлар яратган. Акварель техникасини маҳоратли устаси бўлиш билан бирга ушбу техникага алоҳида эътибор қаратган эди. 1970 йиллар ўрталарида ички экспрессияга бой бўлган замондошларининг акварель портретларини катта туркумини яратган. 1980 йиллар охирларида Германияга кўчиб бориб, ижодини фаол давом эттиради ва бир қатор шахсий кўргазмаларини ташкил қилади. Саарбрюккенда вафот этган. Рассомнинг асарлари Ўзбекистон, Россия ва Германиянинг музейлари ва хорижнинг шахсий тўпламларидан ўрин эгаллаган.
ЕРЕМЯН Варшам Никитич.1897-1963
Рангтасвирчи, график, кино рассоми. Ўзбекистон халқ рассоми. 1897 й. Тоғли Қорабоғда туғилган.
ВХУТЕМАСда С. Герасимов ва Р. Фальк қўлида таҳсил олган (1921-1927йй.) 1909 й. Ўзбекистонга келган. Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида яшаган. «Ўзбекфильм» киностудиясида ишлаган. В.Н.Еремян – Ўзбекистон тасвирий санъат мактабининг шаклланишига салмоқли ҳисса қўшган асосчиларидан биридир. Рассом асарларида ўзига хос турмуш тарзи ва қарашларга эга Шарқ акс эттирилган. Унинг дастгоҳли асарлари асосан шаҳар манзараси жанрида ишланган. Рассомнинг ўзига хос услуби акварел ва қаламтасвир ишларида яққол намоён бўлади. Рассом композициялари динамиклиги, эркинлиги билан фарқ қилади. Уларнинг ҳар бирида рассомнинг ажиб бир олами акс этган.
Рассом асарлари Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Россия музейлари тўпламлари орасидан жой олган.
1963 й. Тошкент шаҳрида вафот этган.
КАЙДАЛОВ Владимир Елпидифорович. 1907- 1985
График, Ўзбекистон халқ рассоми. Барнаулда туғилган. Ўша ердаги студияда Е.Л.Коровай раҳбарлигида илк бадиий таҳсилни олган. Сўнгра Ленинграддаги АХРР студиясида Е.К.Чепцов ва М.И.Авилов (1927-1932 й.й.)лар қўли остида ўқиган. 1932 й. бошлаб Ўзбекистонда яшаган. Графикада турли хил техникаларни қўллаган. Ксилография усулининг моҳир устаси, мумтоз шоирлар (шу жумладан, А.Навоий портретини ҳам), актёрлар, жамоат арбоблари портретлари туркумини яратган, шунингдек бир қатор тоғ манзаралари, жуда кўплаб экслибрислар ишлаган. Каттақўрғон сув омбори қурилиши ва Помир тоғларига уюштирилган саёҳат материаллари асосида яратилган автолитографиялар туркуми санъат мухлисларига яхши таниш.
Рассом асарлари Ўзбекистон, Россия музейлариида сақланади.
МОРДВИНЦЕВА Галина Ивановна. 1937 -2013
1937 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Болалик чоғлариданоқ бадиий таълим Уйининг рассомлик студиясида шуғилланади.
1954-1958 йилларда П.Беньков номли РРБЮда С.Ф. Раковада таҳсил олган.
1959-1965 йилларда ТТРИнинг рангтасвир бўлимида педагоглар В. Ковинин, М. Саидов ва В. Подгурскийлардан таълим олган. Институтни тамомлагач П.Беньков номли РРБЮда дарс берган. Дастгоҳли-рангтасвирчи, пухта бажарилган реалистик услубдаги натюрморт ва пленер манзараларнинг муаллифидир. Асарлари ЎзБА БКД фондида ва хориждаги шахсий коллекцияларда сақланади.
НИКОЛАЕВ Александр Васильевич (Усто Мўмин). 1897-1957
Рангтасвирчи, график, театр рассоми. Ўзбекистонда хизмат кўосатган санъат арбоби. Воронежда туғилган. Воронеждаги Бучкури бадиий студиясида(1916-1918)да ўқиган, Москвадаги иккинчи Давлат бадиий устахоналарига, К.Малевич дарсларига (1918-1019) қатнаган.1920 йилда Ўзбекмстонга келган. Тошкентда вафот қилган.
А.В.Николаевнинг ижоди Ўзбекистон санъатидаги энг ўзига хос ҳодисалардан дейиш мумкин. Унинг асарлари ўзида кўтаринки руҳ ва ноёб тугалланган шаклни қамраган ҳолда ўз ички оламига эга.А.Николаев Ўзбекистонга келиб, уни ўзининг иккинчи ватани деб билди. У Шарқнинг ўрта аср фалсафасида қалбига яқин ҳвмоҳанглик кўрди. У ўзига Усто Мўмин деб мусулмонча ном қўйди. У Шарқ санъатидаги чизгилардаги мукаммаликни,нозик лаззатни,рангдор безаклар хусусиятини,амалий саъатдаги жимжимадорлик ва техникасини ижодида қабул қилди.
Унинг ижодида Шарқ санъпти, итальян Уйғониш даври ва Қадимги рус рангтасвири бир-бирига чамбарчас боғланиб кетган. Рассом ўз образларида маънавий покизалик фазилатларини таъкидлаб, оддийликдан юксакликка кўтаради. Рассом ижодидагм асосий мазмун Шарқ фалсафаси анъаналари талқинида ўз ечимини топган инсон, унинг таҳдири, ҳаёт маъноси ва гўзаллиги ҳақидаги ўйлардан иборат.
Рассом асарлари Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Россия музейларида сақланади.
РОЖДЕСТВЕНСКИЙ Владимир Леонидович. (1897-1949)
График, рангтасвирчи. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби. Владимир вилоятининг (Россия) Урваново қишлоғида туғилган. 1922 йилдан бошлаб Ўзбекистонда яшаган. В.Рождественский – газета ва журнал графикасининг моҳир устаси, ижтимоий мавзудаги литографиялар муаллифи. Рангтасвирда ўзини нозик колорист, чуқур фикр-мулоҳаза юритувчи рассом сифатида намоён этди. Рассом асарларида изчиллик,сабот ва..ҳаётга муҳаббати туйғуси қизуқувчанлик сезилиб туради. Асарлари Ўзбекистон,Қорақалпоғистон музейлари тўпламларида сақланади.
Рассом–график. Тошкентда туғилган ва яшаган. 1944-1949 йилларда РРБЮда рассом П. Ган устахонасида тахсил олган.
1951-1957 йилларда Литвадаги Вильнюс рассомлик институтида педагог Кузминскисда ўқишини давом эттиради. Ўқиши тугагач Тошкентга қайтади ва А. Островский номли Тошкент театр ва рассомлик институтининг рассомлик факультетида педагоглик фаолиятини олиб боради. Дастгоҳли графикада фаол ижод қилиш билан бирга, линогравюрага алоҳида эътибор қаратган. Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси, Республика ва хорижда ўтказиладиган кўплаб кўргазмалар иштирокчиси эди.
1980 йилларда Вильнюсга кетади.
В. Паршин –республикамизда бўлиб ўтаётган муҳим воқеалар ҳақида кўп сонли линагравюралар серияси муаллифи ҳамдир. Унинг эстетик тафаккурнинг кенглигини ва дадиллиги, юқори техник профессионалликватурли бадиий мактаблар стилистикасигаэрудициясининг бойлиги билан уйғунлашиб кетган.Паршин асарларига хушчақчақлик ва ҳазил- мутоиба туйғуси хосдир. Унинг баъзи гравюралари соддадек кўрингани билан (“Шу ерда яшаймиз”, “Пахта байрамида”) лекин диққат билан қараганда, сийқаси чиққан гўзалликдан қочишга харакат қилган, услубининг соддалиги кўринганидек оддий эмас. Рассом Ўзбекистонни яхши билган ва ўзининг ҳаётий тасаввурларини мавзу лавҳаларига муҳрлаган.
“1966 йил 26 июндан кейин”ги линогравюралар сериясида Тошкентдаги зилзилаоқибатида шаҳарликларнинг бошидан кечирганларини таъсирчан туйғулар билан ифодалаган. В.Паршин Навоий даврини чуқур хис қилган ҳолда, “Алишер Навоий” (1968) коллектив альбомига пухта композицили олтита гравюра яратган.
“Биринчи қадамлар”(1971) гравюралар сериясида ёшларнинг физкультура ҳаракатлари, вақтнинг жадал суръатда ўтиб боришини моҳирона кўрсатиб берган. Паршин ўзбек графикасигабир қатор образалари ва ўзига хос ижодий фикирларини олиб кирди.
Рассомнинг асарлари Ўзбекистон ва Россиянинг музей тўпламларида сақланиб келмоқда.
ЦИГЛИНЦЕВ Анатолий Николаевич.1927-1982
Циглинцев Анатолий Николаевич ўзбек графикасининг ёрқин намояндаларидан биридир. Линогравюра ва автолитография, қаламсурат ва сувбуёқ (акварель) устаси. Циглинцевнинг ижодий фаолияти ўтган асрнинг 50-йилларидан бошланган ва ярим асрдан ошиқроқ вақт давомида графика санъати ва бадиий журналистика соҳасида меҳнат қилди.
А.Н.Циглинцев 1927 йилда Бошқирдистоннинг Бирск шаҳрида агроном ва боғшунос олим Н.В.Циглинцевлар оиласида туғилган. Унинг болалик ҳотираларига уйи олдидаги катта боғ, катта тепаликларда қурилган ҳушманзара Бирск шаҳри, шаҳар этагида оқаётган Оқ дарё, атрофи ўрмонли тепаликлар билан ўралган шаҳарчалар муҳрланиб, таассуротларини оширган. Рассом бўлиб етишган Циглинцев ўзининг ижодий ишларида илҳом ва хом-ашё манбаи бўлган она диёрига ҳеч қачон қайтмаган. Анатолий мактабда ўқиб юрган кезларида ўқитувчиларининг илтимосига кўра деворий газеталарга турли хил схема ва диаграммалар чизмаларини чизган. У Иккинчи жаҳон уруши бошланган кезлари 8-синфдан ҳунар мактабига сафарбар қилинади. Амалиётини авиация заводида ўтади. Бу ерда ёш ўспириннинг қобилиятини сезишгач, уни гравюра устахонасига юборишади. Москввалик рассом Ю.Ганф раҳбарлигида Анатолий металга ўйма нақш ишлаш санъати билан танишади. Урушдан сўнг Анатолий Москвага келиб, Катта Кремл саройининг Георгиевск зиналари ҳамда Кропоткинск кўчасидаги Л.Н.Толстой музейи интеръери реставрациясига 4-тоифали уста сифатида иштирок этади. 1949 йилда Тошкентга келган ўспирин П.П.Беньков номли республика рассомлик билим юртига ўқишга киради. 1954 йилда билим юртини тамомлаш арафасида иккита– “Алишер Навоийнинг Астрободга ташрифи” ва “Жамоа хўжалигидан келган меҳмонлар “Машинасозлар” заводида” диплом асарларини яратади. Циглинцев устозлари – қаламтасвир санъатини чуқурроқ ўрганишга ундаган В.Петров ва Р.Ф.Раковлар ҳамда рангтасвир қоидаларини ўргатган А.А.Гольдрейнларни юксак эҳтиром ила ёдга олади. Ёш мусаввир ўзининг мустақил фаолиятининг биринчи ўнйиллигида бадиий журналистика ва китоб графикаси соҳаларида кўпгина ишларни амалга ошириш билан бир вақтнинг ўзида линогравюра техникасини ҳам ўзлаштиради. Уни И.Икромов, Д.Д.Синицкий, А.М.Венедиктов, С.Мальтлар ижоди илҳомлантириб келган ва маҳоратини оширган. А.Н.Циглинцевни китоб графикаси дунёсига ўзбек китобат санъатининг йирик вакили, бир неча рассомлар авлодига устозлик қилган мусаввир И.Икромов олиб кирди. Ўзбек графикасининг шу ва бошқа усталари билан ижодий мулоқоти унинг илк китоб ва журнал зарварақларида ишланган суратларида яққол сезилади. А.Н.Циглинцев ўзбек графикаси санъатида рангли линогравюра техникасини олиб киради.
А.Н.Циглинцевнинг турли йилларда ва турли хил техникаларда яратилган манзараралари алоҳида аҳамиятга эга. Бунда биз рассомнинг табиат билан чуқур мулоқоти давомида туғилган ҳақиқий лирик асарларни учратамиз.
Мусаввир декоративликнинг ҳис-туйғу, тасаввур ва фантазияларига эга. Бой ва турли-туман инсонлар қиёфаси ва характерларини ҳис этади. Уни ҳаётга бўлган юксак муҳаббати ва унинг турли хил гўзалликлари ажратиб туради.
СИНИЦКИЙ Дмитрий Дмитриевич. 1907-1970
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, график.
Украинада туғилган. 1945 йилдан Ўзбекистонда яшаб ижод қилган. Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси. Республикада ўтказиладиган кўплаб кўргазмалар қатнашчиси. Тасвирий сатиранинг машҳур устаси, чизматасвирда моҳирона асарлар яратган. Дастгоҳли, китоб ва журнал-газета графикаси шунигдек плакатда самарали ижод қилган. Унинг хомаки очерклари, шаржлари, журнал графикаси ва плакатлари сатира ва юмор билан йўғирилган.
Асарлари Ўзбекистоннинг музейлари тўпламларидан жой олган.
ЛЕУШИН Николай Петрович.1907-1986
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, график.
Самара областининг Янги Буян қишлоғида таввалуд топган. Уришдан кейин Ўзбекистонда яшаб ижод қилган. Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси. Республикада ўтказиладиган кўплаб кўргазмалар қатнашчиси. Бадиий фонднинг жамоатчилик ишларида фаол қатнашган. Тошкентда вафот этган.
Тасвирий сатиранинг машҳур устаси, ранглар акцентидан ифодали ва лўндафойдаланган ҳолда чизматасвирда моҳирона асарлар яратган. Плакат, китоб ва журнал-газета графика соҳасида самарали ижод қилган. Унинг плакатлари, хомаки очерклари, журнал графикаси сатиранинг ўткир қирраларида очиб берилган, ўртоқлик шаржлари эса енгил юмор билан йўғрилган, персонажларнинг қойил-мақом қилиб ишланган феъл-атворларидан осонгина таниб олиш мумкин.
Асарлари Ўзбекистоннинг музейлари тўпламларидан жой олган.