Ветеран-рассом Петров Владимир Митрофановичнинг (1920–1997) 105 йиллигига бағишланган кўргазма “Хотирлашни васият қилганлар!” туркумидан “Сталинград кундалиги” 1941 йил 22 июнь Улуғ Ватан уруши бошланган кунга бағишланади

stalingradskyi_dnevnik_2025_bannerЎзбекистон Бадиий академияси Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан “Хотирлашни васият қилганлар!” туркумидан ветеран-рассом В.М. Петровнинг “Сталинград кундалиги” деб номланган асарларидан иборат кўргазмасини ташкил этмоқда.
stalingradskyi_dnevnik_2025_-1Улуғ Ватан уруши Ўзбекистон ва Россия тарихида алоҳида ўрин тутади. Бу уруш собиқ Совет Иттифоқининг моддий ва маънавий кучларини синовдан ўтказибгина қолмай, мисли кўрилмаган даражада даҳшатли давр бўлган эди. СССР халқлари умумий уйини, Ватанини гитлерчилик Германияси ва унинг иттифоқчиларидан ҳимоя қилиш учун ўзларини, жонларини аямай курашдилар. Қизил Армия агрессорни тор-мор этиб, Европа халқларини фашистик асоратдан озод этиш каби олижаноб вазифани ҳам бажарди.

stalingradskyi_dnevnik_2025_-2Уруш бошланганининг илк кунларданоқ санъат аҳли ҳам ҳарбийлар қатори сафга қўшилди. Улар санъатни душманга қарши курашда самарали қуролга айлантира олди, армиянинг руҳий қувватини оширди. Уруш бошидаёқ рассомлар ўз истеъдодини фашизмга қарши қаратишга тайёр эдилар. Улар учун асосий вазифа халқни Қизил Армиянинг кучи ва енгилмаслигига ишонтириш, ғалабага ишонч туйғуларини уйғотиш эди. Совет фуқаролари каби, рассомлар ҳам ғалабанинг тез орада келишига ишонган эдилар. Солдатлар фронтда, партизанлар ва разведчиклар ишғол қилинган ҳудудларда, кўнгилли ишчилар эса танклар йиғишда фаол иштирок этган бўлса, рассомлар қалам ва мўйқаламларини қуролга айлантирдилар.

stalingradskyi_dnevnik_2025_-3Уруш йилларида республика бадиий ҳаёти, уруш келтириб чиқарган қийинчиликлар, Ўзбекистоннинг кўплаб истеъдодли санъат усталари ва рассомлари фронтга чақирилган ёки кўнгилли бўлишларига қарамай, фаол ва шиддатли кечди. Уруш йилларида Ўзбекистондаги бадиий ҳаёт, урушнинг оғир шартларига қарамай, фаол ва серқирра бўлди. Тошкент ва Самарқанд бу борада фаол марказлар бўлиб қолди. 1941–1943 йилларда Самарқанд Совет Иттифоқининг йирик бадиий ва илмий марказларидан бирига айланди. Бу ерда Бутунроссия Бадиий академияси, В.И. Суриков номидаги Москва бадиий институти, Киев ва Харьков бадиий институтлари, булардан ташқраи, мамлакатнинг турли шаҳарларидан эвакуация қилинган машҳур рассомлар ва санъатшунослар жойлашди. Уруш йилларининг оғир шароитларида бу ерда кейинчалик машҳур санъат усталари бўлган талабалар академик таълим олиб, асарлар яратдилар.

stalingradskyi_dnevnik_2025_-4Фронтдан келаётган хабарлардан таъсирланиб, ватан мудофаасига ўз ҳиссасини қўшиш мақсадида ижодкорлар фашизмга қарши мавзулар билан суғорилган асарлар яратдилар, кўргазмалар ташкил етилди. Таниқли санъат усталари билан яқин ҳамкорликда ўзбек рассомларининг профессионал маҳорати мустаҳкамланди. Aсосий ғоя: “Ҳаммаси фронт учун – ҳаммаси ғалаба учун!”

stalingradskyi_dnevnik_2025_-5“Хотирлашни васият қилганлар!” туркумидан ўтказилаётган ушбу кўргазмада ветеран-рассом, аскар В.М.Петровнинг хусусий коллекциясида сақланаётган акварель ва қаламда ишланган қоралама ишлар туркуми  Петрова Татьяна Владимировна томонидан тақдим этилди.

В.М.Петров 1941 йил 22 июнни Беларуссиянинг Брест вилоятида, 635-стрелковий полкнинг пулемёт бўлинмаси командири – кичик сержант сифатида қарши олди. У Смоленск, Курск, Харьков жангларининг гувоҳи ва қатнашчиси бўлди.

stalingradskyi_dnevnik_2025_-6Унинг фронт ҳаётидаги муҳим босқичлардан бири – Сталинград жанги бўлди. Кўргазмадаги график асарлар тўплами – “Сталинград кундалиги” айнан шу босқичга бағишланган. Ушбу асарларда генерал-полковник И.М. Чистяков қўмондонлигидаги 6-гвардия армиясининг Сталинград учун ҳал қилувчи жангдаги иштирокини акс эттирган.

Рассомнинг ён сумкасида асраб келинган ушбу альбом у билан Сталинграддан Кёнигсберггача бўлган бутун фронт йўлини бирга босиб ўтган.

 

Фақат кўрганимни, ҳис қилганимни ва воқеаларнинг иштирокчилари, ҳамда гувоҳлар идан эшитганимни чиздим, деган В.М.Петров сўзлари экспозициянинг асосий ғояси сифатида қабул қилинган.

Ўзбекистоннинг янги авлодини уруш даврининг ҳақиқий гувоҳлари билан таништириш орқали, кўргазма ташкилотчилари фашизмга қарши курашда ғалаба қозонган, инсонлар эркинлиги учун жон фидо қилган қаҳрамон авлод — Ўзбекистонлик жангчилар ва фронт ортидаги инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирадилар.