Наврўз – янги кун ёки баҳорги тенгкунлик – қадимги зардуштийлар томонидан нишонланган, узоқ ва совуқ қишдан кейин табиатнинг янгиланиши ва уйғониши рамзи сифатида бугунги кунгача сақланиб қолган байрамдир.
Анъанага кўра, Бадиий кўргазмалар дирекцияси байрамни вернисаж билан нишонлайдилар, унда томошабинлар Ўзбекистон рассомларининг асарларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Кўргазмада тасвирий санъатнинг бир қанча турлари – рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, либослар, инсталляция, кулолчилик намуналари намойиш этилмоқда.
Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари ҳайкалтарош Людвига Нестерович, кулол Назира Кузиева ва Ирина Мухамедшинанинг майда пластика композициялари билан кўп йиллардан буён таниш бўлиб, ҳар сафар ўзларининг битмас-туганмас тасаввурлари, меҳнатсеварлиги ва профессионаллиги билан бизни лол қолдирадилар.
Марина Пронина ва Мария Ли-Сафининг графикалари доимо ўзларининг қарашлари ёки тасаввурларидаги ирреал дунёдир.
Экспозициянинг асосий қисмини табиат гўзаллиги, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган халқ анъаналарини акс эттирувчи асарлар эгаллаган. Кўргазмада бухоролик рассом Эркин Жўраев, самарқандлик Халимов Муқаддим ва бошқа кўплаб ижодкорлар иштирок этмоқдалар.
Ҳар йили ўтказиладиган Наврўз кўргазмаси мамлакат маданий ҳаётининг ажралмас қисми бўлиб, унда ҳар бир фуқаро гўзаллик яратиш ва ижод дунёси билан ҳамоҳанг бўлишлари мумкин.