8-март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Бадиий кўргазмалар дирекцияси анъанавий тарзда Марказий кўргазмалар залида “Баҳор вернисажи” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади, унда гўзал ҳилқат намоёндалари бўлмиш ижодкор аёлларимиз ўз асарларини томошабинларга тақдим этадилар. Вернисажда сиз таниқли кулол – усталар Назира Кузиева ва Римма Газалиеванинг композициялари, ҳамда ҳайкалтарош Людвига Нестерович яратган ҳайкалтарошлик асарларини томоша қилишингиз мумкин.
Марина Пронинанинг график портретлари бизни шакл ва тасаввурнинг метаморфозалари билан ҳайратда қолдиради, Ли Татьянанинг таъсирчан ва самимий асарларида эса, бизни болаликдаги беғубор ва шинам ҳовлиларини соғиниш каби ҳис-туйғуларга етаклайди. Рангтасвирчи аёл рассомларимиз – Любовь Тиора, Виктория Трошина, Алиматова Гўзал, Азиза Маматовалар яратган асарларида аёлларимизнинг мафтункорлиги ва уларни қуршаб турган гўзал гуллар орқали акс эттирганлар.
Аёлларни доимо мулойим баҳор, янги кунга қиёслайдилар, шоирлар ўз шеърларини уларга бағишлаб битадилар ва ушбу кўргазмада ҳам айнан аёлларимизни оналик, гўзаллик қудрати ва абадий илҳом париси тимсолида кўрамиз.
Ушбу кўргазмада 25 нафар аёл ижодкорларимизнинг 60 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.