Баҳор вернисажи

veseniy_vernisaj_2016_01Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Бахмал водийларда, қирларда баҳор…

Зулфия

Орзиқиб кутилган баҳор – бу янги умидлар, янги орзулар, қуёш нурлари ва ёрқин рангларнинг ифодасдир. Баҳор – шундай йил фаслларидан бирики, у кўп холларда гўзаллик, уйғунлик, ҳаёт бошланиши тимсоли бўлмиш аёллар билан таққосланади.

veseniy_vernisaj_2016_02Анъанага кўра Бадиий кўргазмалар Дирекцияси 8 март – халқаро хотин-қизлар куни арафасида «Баҳор вернисажи» бадиий кўргазмасини тақдим қилмоқда. Унда Ўзбекистондаги аёл рассомларнинг 100 дан ортиқ рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик ва амалий безак санъати асарлари ўрин эгаллади.

veseniy_vernisaj_2016_03Мана юз йилдан ортиқ давр мобайнида мазкур байрамда аёлларни табассум ва гуллар билан табриклаш имконини бергани учун қадрлашади. Бу 1910 йил Копенгагенда бўлиб ўтган конференцияда Клара Цеткиннинг хотин-қизларни озод қилиш муаммосига жамиятни жалб қилиш мақсадида халқаро аёллар кунини жорий қилиниши тўғрисида таклиф киритганидан бошланган. Мазкур байрам «Халқаро Хотин-қизлар куни» расмий мақомига 1975 йилда  БМТ қарорига биноан эришди.

veseniy_vernisaj_2016_04XXI асрда аёллар мустақил ижодкор, улар ўзларини замонавий ҳаётнинг деярли барча амалий соҳаларида, жумладан санъатда ҳам намоён этадилар.  Шу каби Марказий кўргазмалар залидаги вернисажда ҳам Ўзбекситондаги аёл рассомлар ижоди билан танишиш мумкин. Уларнинг асарларида  ички энергия ва рангларга бой  палитранинг туслари акс эттирилган  Римма Гаглоева, Шахноз Абдуллаева, Искра Шин, Дилором Мамедова, Оксана Залевская, Галина Ли, Татьяна Ли, Нодира Орипова, Мария Ли-Сафи, Вера Нечаева, Татьяна Фадеева, Марина Бородиналардир.
Белгиларнинг ўзига хос йўналишини шакл ва рангтасвир ранглари орқали излаётган ёш ва фаол ижодкорлар орасида Доно Ғаниева, Надежда Ли, Моҳинур Максумова ва Моҳинур Мухримоваларни алоҳида келтириб ўтиш мумкин.

Ўзбекистоннинг таниқли ва иқтидорли ҳайкалтароши – Людвига Нестерович асарлари экспозициянинг безаги бўлиб хизмат қилмоқда. Тошнинг ҳар-хил турларидан яратилган пластиканинг майда шакллари томошабинни тош парчасида образни, унинг кайфияти ва ҳиссиётини очиб бера олганлиги билан ҳайратга солади.

veseniy_vernisaj_2016_05Мазкур вернисаж аёл ижодкорларнинг чексиз фантазияларини, нозиклик, нафислик ва саҳийликларини сақлаган холда касбларининг қийинчиликларини енгиб ўтаётганликларини исботидир.