30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик палитраси” бадиий кўргазмаси

palitra_drujbi_2023_-12023 йил 27 июль 30 июль “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан ўтказилаётган “Дўстлик” халқаро фестивали доирасида Марказий кўргазмалар залида “Дўстлик палитраси” деб номланган бадиий кўргазманинг очилиши бўлиб ўтади.

palitra_drujbi_2023_-2Ҳозирги кунда жамиятда миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, хориждаги ватандошлар билан мунтазам муносабатларни йўлга қўйиш, жаҳон ҳамжамияти билан дўстона алоқаларни кучайтириш, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари нафақат Ўзбекистон, балки дунёнинг барча мамлакатлари жамиятларининг ҳаётида муҳим ўрин эгаллаб келмоқда.

30 июль – “Халқлар дўстлиги куни” муносабати билан “Дўстлик” халқаро фестивалини ўтказишининг асосий мақсади жаҳон мамлакатларининг миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги информацион ва илмий салоҳиятини бирлаштириш, маданиятларини намойиш этиш ва яқинлаштириш, шунингдек келгусида қўшни мамлакатлар билан ўзаро фаол ва мустаҳкам дўстлик, ишонч муҳитини сақлаш ҳамда Ўзбекистонда халқ дипломатияси асосида чет элдаги ватандошларимиз билан мунтазам муносабатларни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонда яшаб келаётган барча миллат ва элат вакилларининг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, миллий анъаналари ва урф-одатларини сақлаш, ҳар томонлама ривожлантиришдан иборатдир.

palitra_drujbi_2023_-3Бутун дунёда аҳоли сони ва миграциянинг ўсиши натижасида экстремизм ва ксенофобиянинг ортиши тобора кучайиб, инсонлар ўртасида самимият, ўзаро ҳурмат, дўстлик, раҳм-шавқат, меҳр каби тушунчалар гўё унутилиб бораётгандек.

Шу боис, дунёда тинчликни асраш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, халқлар ва мамлакатлар ўртасида самимий дўстлик ришталарини боғлаш ҳамда ёшлар онгига ушбу эзгу ғояларни сингдириб боришдан иборат.

palitra_drujbi_2023_-4Аслида “дўстлик” деган бир қарашда оддий, аммо пурмаъно тушунча ортида инсоннинг энг яхши ахлоқий фазилатлари, одамлар ўртасидаги умумий манфаатлар, ўзаро ҳурмат ва ёрдамга асосланган муносабатлар, инсон ҳаётининг шахсий ҳамдардлик, меҳр-муҳаббат, самимийлик, инсонийлик, ўзгаларга кўмаклашиш, яхшиликка хайрихоҳлик каби маънавий жиҳатлари, эзгу ғоялар мужассам.

Шунингдек, у тинчликни таъминлаш, маданий хилма-хилликни асраб-авайлаш ва қўллаб-қувватлашда жамиятлар ўртасида кўприк вазифасини бажариб, жаҳон ҳамжамиятидаги ҳамжиҳатлик, ҳамфикрлилик ва самимий мулоқот, халқлар, мамлакатлар, маданиятлар ва шахслар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, тинчлик саъй-ҳаракатларини илҳомлантиришга хизмат қилади.

Бугунги  кўргазма ҳам айнан шу мақсадлар шиори остида ташкил этилмоқда. Кўргазмада ҳозирда Ўзбекистонда яшаб, ижод қилиб келаётган турли миллат вакилларининг рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, замонавий амалий санъат асарлари экспозициядан ўрин олган. Жумладан,  Ануш Авакян, Радик Азизов, Марина Бородина, Римма Гаглоева, Флорида ва Валерий Гамбаровлар, Юрий Гребенюк, Римма Газалиева, Валерий Енин, Татьяна Ли, Сафи-Мария Ли, Елена Ли, Галина Наумова-Ким, Людвига Нестерович, Нигора Латипова, Вартан Овсепян, Евгений Панов, Саидбек Сабирбаев, Виктория Трошина, Александр Тюрин,  Евгений Пак, Татьяна Фадеева, Василий Хапов, Жамшед Чоршанбиев, Тимур Рахметов, Эрик Кулманов, Владимир ва Тарас Чуб, Юсуф Гусейнов, Заур Мансуров, Шахноза Абдуллаева, Ринат Мухаметшин, Ирина Мухаметшина, Алишер Хамдамов, Йигитали Сатторов, Мирсаидов Мирвоҳид каби ижодкорлар ўз асарлари билан иштирок этмоқдалар.

 

“Дўстлик” халқаро фестивали доирасидаги тадбирлар жамиятимизда миллатлараро тотувликни таъминлаш, хорижий давлатлар билан маданий-маърифий ва дўстлик алоқаларини кенгайтириш, чет элдаги ватандошларимиз билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, хорижий мамлакатлар  билан маданий-гуманитар соҳада “халқ дипломатияси” имкониятларидан фойдаланишга хизмат қилади.