Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси рассомларининг ижодий кўргазмаси

korea_-exhibition_2023_-3Мамлакатларимиз учун дўстона ва дипломатик муносабатлар катта аҳамиятга эга. Бугунги кунда икки давлат ўртасида барча жабҳаларда: иқтисодий, дипломатик ва маданий-гуманитар соҳаларда ишончли ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган.

korea_-exhibition_2023_-1Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида Корея Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида кўргазма ташкил этилди, унда икки шарқ халқларининг ўзига хос Европа тасвирий санъат мактаби ва миллий маданиятининг ижодий тандеми намойиш этилди.

korea_-exhibition_2023_-2Вернисажда намойиш этилган асарлар мавзулари хилма-хилдир – булар Ўзбекистон ва Кореянинг реалистик манзаралари, примитив услубда чизилган натюрмортлар, Осиёнинг анималистик сюжетлари, предметсиз композицияларда чизиқ ва ёрқин бой ранглар палитраси устунлик қилган.

korea_-exhibition_2023_-4Кўргазмада Ўзбекистон ва Жанубий Корея рассомларининг 100 дан ортиқ асарлари намойиш этилмоқда.

 

Томошабинлар кўргазма давомида яна бир бор ўзига хослиги ва кўп қирралилиги бўлган икки етакчи Осиё санъат мактабини солиштириш ва завқланиш имкониятига эга бўладилар.

Кўргазма 2023-йил 20-июлгача давом этади.