“ХОТИРЛАШНИ ВАСИЯТ ҚИЛГАНЛАР” 1941 йил 22 июнь Иккинчи Жаҳон Уруши бошланган кунга бағишланган бадиий кўргазма

22_iynya_russia_2023_-1Иккинчи жаҳон уруши Ўзбекистон ва Россия тарихида муҳим ўрин эгаллайди. Уруш Совет Иттифоқининг барча моддий ва маънавий соҳаларида мисли кўрилмаган шафқатсиз синов эди. Собиқ Иттифоқ халқлари ўзларининг умумий уйини, ватанини фашистлар Германияси ва унинг иттифоқчилари босқинидан фидокорона ҳимоя қилдилар. Қизил Армия тажовузкорни мағлуб этиб, Европа халқларини фашистларга қарамликдан озод қилишдек оғир, аммо юксак вазифани ҳам бажарди. Урушнинг дастлабки кунлариданоқ санъат аҳли аскарлар билан бир сафда турдилар. Улар қўшиннинг маънавиятини юксалтириш орқали санъатни душманга қарши самарали қуролга айлантирдилар. Уруш бошланишида рассомлар ўзларининг “қуролларини” фашистлар Германиясига қарши йўналтиришга тайёр эдилар.

22_iynya_russia_2023_-2Уруш йилларида рассомларнинг асосий вазифаси халқнинг Қизил Армия кучи ва енгилмаслигига ишончини, Ғалабага ишончини мустаҳкамлаш эди. Барча совет фуқаролари сингари, улар ҳам душман устидан ғалаба қозонишларига шубҳа қилмадилар. Аскарлар фронтларда, партизанлар ва разведкачилар босиб олинган ҳудудда жанг қилишди, фронт ишчилари танкларни йиғишди. Рассомлар қалам ва мўйқаламларни қуролга айлантирдилар.

Ўзбекистон Бадиий академияси Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси ташаббуси билан иккинчи йилдирки Иккинчи Жаҳон уруши бошланган куни ўзбек рассомлари асарларидан иборат “Хотирлаш васият этилган” кўргазмасини ўтказмоқда.

22_iynya_russia_2023_-3Уруш йилларида республика бадиий ҳаёти, уруш келтириб чиқарган қийинчиликларга, Ўзбекистоннинг кўплаб истеъдодли санъат усталари, санъат намояндалари фронтга чақирилган ёки кўнгилли равишда кетганига қарамай, фаол ва ғайратли эди. Бадиий куч асосан Тошкент ва Самарқандда тўпланган эди. 1941-1943 йилларда Самарқанд Совет Иттифоқининг йирик санъат ва тадқиқот марказларидан бирига айланди. Бу ерга Бутунроссия Бадиий академияси, В.И.Суриков номидаги Москва рассомлик институти, Киев ва Харков санъат институтлари, кўплаб таниқли рассомлар ва санъатшунослар мамлакатнинг йирик марказларидан эвакуация қилинди. Уруш йилларининг оғир шароитларида талабалар бу ерда академик таълим олиб, кейинчалик машҳур рассомлар даражасига етдилар. Фронтдан келган хабарлардан таъсирланиб, юрт мудофаасига ўз ҳиссасини қўшишга интилиб, рассомлар фашизмга қарши мавзулар билан суғорилган асарлар яратдилар, кўргазмалар ташкил этдилар. Таниқли санъат усталари билан яқин ҳамкорликда ўзбек усталарининг профессионал мактаби тажриба орттириб, мустаҳкамланиб борди. “Ҳаммаси фронт учун – барчаси ғалаба учун!” мавзуси етакчилик қилди.

22_iynya_russia_2023_-4Иккинчи Жаҳон Уруши бошланган кун муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида очилган кўргазмада ватанимизнинг уруш йилларида амалга оширган буюк вазифасини акс эттирувчи 50 дан ортиқ экспонатлар намойиш этилмоқда. Булар уруш ва урушдан кейинги давр рассомлари томонидан яратилган Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондида сақланадиган графика, плакат ва ҳайкалтарошлик асарларидир. Томошабинлар Владимир Рождественский, Игор Ужинский, Борис Жуковларнинг уруш йилларида фронтдаги таассуротлар асосида яратилган ноёб графика асарларини; Надежда Кашина, Владимир Рождественский, Константин Чепраковларнинг уруш йилларида “Узтаг Ойнаси” уюшмаси томонидан яратилган плакатларининг репродукцияларини; фронт рассомлари Анвар Балканов, Виктор Эвенко, Георгий Ткачев, Николай Шерстневнинг урушдан кейинги плакатларини кўришлари мумкин бўлади. Шунингдек, экспозицияда уруш воқеаларини акс эттирувчи кекса ва урушдан кейинги авлод рассомларининг график тўпламлари билан танишиш мумкин бўлади. Улар орасида Қутлуғ Башаров, Иля Рубин, Юрий Стрелников, Иван Рабодзеенко, Медат Кагаров, Марат Садиков, Анвар Махкамов асарлари, шунингдек, Анвар Мамаджоновнинг яқинда яратилган чизмалари тўплами экспозициядан ўрин эгаллаган. Ҳайкалтарошлик асарлари орасида Абдумўмин Бойматов томонидан яратилган партизан табиб А.Маҳмудов портрети, Нодари Бандзедадзе, Туркман Эсанов, Юрий Шилов, Людвига Нестерович асарлари бор. Шу билан бирга кўргазма уруш йилларининг ҳужжатли фотосуратлари билан тўлдирилган.

 

Кўргазма ташкилотчилари Ўзбекистон фуқароларининг ёш авлодини уруш даврининг ҳақиқий далиллари билан таништирар экан, урушнинг барча оғир синовларини ўз елкасида кўтарган, фашизм устидан ғалаба қозонган, халқнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилган қаҳрамон авлод – ўзбек аскарлари ва фронт меҳнаткашлари хотирасига ҳурмат бажо келтирмоқликни мақсад қилган.