“Мўъжизакор ранглар устозлар нигоҳида” кўргазмаси

den_uchitelya_2022_banner

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2022 йил 29 сентябрь куни Марказий кўргазмалар залида, Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Чизматасвир” кафедраси ўқитувчилари иштирокида “Устоз ва мураббийлар” кунини нишонлаш арафасида “Мўъжизакор ранглар устозлар нигоҳида” кўргазмасинининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

den_uchitelya_2022_2_-2“Чизматасвир” кафедраси тарихи 1954 йилдан, Н.Островский номидаги Тошкент давлат театр ва санъат институти (ТДТРИ) ташкил этилгандан бошланади (1945). Бу даврга келиб Ўзбекистонда ўз маҳоратларини ёш авлодга етказишга тайёр бўлган бутун бир рассомлар авлоди етишиб чиққан эди. Рассомлик факультетининг илк ўқитувчиларидан бири, Ўзбекистон тасвирий санъатининг классиклари ва афсоналари бўлган – Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Ахмедов, Тошкент театр ва рассомлик институти кафедра мудири, Ўзбекистон халқ рассоми Владимир Рыфтин, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Маннон Саидов, доцент Айзик Гольдрей, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Тачат Оганесовларни ёдга оламиз.

den_uchitelya_2022_2_-1Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 1997 йил 11 мартдаги Фармонига асосан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ташкил этилган бўлиб унинг таркибида Aмалий санъат факультетининг Чизматасвир кафедраси ташкил топган. Чизматасвир кафедраси мудири сифатида 1997 йилдан 2010 йилга қадар профессор Муҳамадиёр Тошмуротов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Муртазо Иргашев, доцент Содиқ Мирзаев, 2010-2015 йилларда доцент Фарҳод Маннопов, 2015 йилдан ҳозирги кунга қадар кафедра ўқитувчиси Рашид Хужаниёзов фаолият юритиб келмоқда.

den_uchitelya_2022_2_-4Ҳозирги кунда “Чизматасвир” кафедраси таркибида Фахрий маданият ходими, доцент Азиза Маматова, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, профессор Ортиқали Қозоқов, доцентлар Елена Королькова, Беҳзод Маҳмудов, Хайрулло Қосимов, Фарҳод Маннопов, Рустам Мамасолиев, Равшан Норчаев, Феруза Эркабаева, катта ўқитувчилар Дилафруз Бекмирова, Нигора Мирсолихова, ўқитувчилар Шавкат Гафуров, Гулруҳ Вохидова, Севара Қосимова, Aлишер Насриддинов, Ғайрат Ибрагимов, Зуҳриддин Қиёмов, Сардор Aллабергенов, Сардор Каримов ўриндошлар Фахриддин Паттохов, Орзиқул Рўзиев, Улуғбек Маматов каби профессор-ўқитувчилар фаолият юритадилар.

den_uchitelya_2022_2_-3Мазкур кафедра профессор-ўқитувчилар Амалий санъат ва дизайн факультети талабаларига “Чизматасвир”, “Рангтасвир”, “Пластик анатомия” ва “Рангтасвир ва чизматасвирнинг бадиий ечими” фанларидан ўзларининг ҳаётий тажрибалари, билим ва кўникмаларига таянган ҳолда, бугунги кунда соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва ёш авлодни тарбиялашда, тасвирий санъат сирларини ўргатиб келмоқдалар.

 

Шу билан бир қаторда ушбу профессор-ўқитувчилар ўз ижодий асарлари билан доимий равишда Ҳалқаро ва республика миқиёсида ўтказилаётган кўргазмаларда иштирок этиб, юртимизнинг равнақига ҳисса қўшиб  келмоқдалар.

Ушбу “Мўъжизакор ранглар устозлар нигоҳида” кўргазмада ўрин олган “Чизматасвир” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган ҳар битта ижодкорнинг ўзига ҳос услубларда яъни, замонавий декоративизм, авангард, реализм йўналишларида ва турли тарихий, маиший жанрлардаги асарлар кўргазма экспозициясида ўрин олган.

Кўргазмага назар солар экансиз, юқорида келтирилган тамойилларда ифодаланган асарлар томошабинлар эътиборига тақдим этилмоқда.