“КИНО ОБЪЕКТИВИДА – ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” ХАЛҚАРО КЎРГАЗМАСИ

studenti_vgika_2022_banner

2022 йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар залида “Ипак йўли дурдонаси” ХIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия Давлат Кинематография университетининг тасвирий санъат факултети талабаларининг асарлари иштирокида “Кино объективида-янги Ўзбекистон” кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

БДКИ (ВГИК) талабалари Кирилл Чуканов, Ольга Индюкова, Влад Огнев, Анна Русаковалар Россия Бадиий академиясининг академиги, профессор, тасвирий санъат факультети декани Валерий Архипов, рангтасвир ва чизматасвир кафедраси доценти, босма графика лабораторияси раҳбари Павел Ильин раҳбарлиги остида 10 кун давомида Хиванинг қадимий шаҳри бўлган Ичан қалъада эскизлар яратдилар, шунингдек, улар тарихий обидалар меъморчилигининг бетакрор гўзаллигини ранглар орқали очиб беришга муваффақ бўлдилар.

 

Кўргазма экспозициясидан 100 га яқин рангтасвир ва графика асарлари жой эгаллаган бўлиб, буни нафақат Тошкент шаҳрига ташриф буюрган меҳмонлар, балки  ихтисослаштирилган ўқув юртлари талабалари ҳам кўришлари мумкин ва Хива ва унинг янги қиёфасини ёш рус рассомларининг нигоҳлари орқали кўриш имкониятига эга бўладилар.