“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га бағишланган Халқаро анъанавий “Тасвирий ва амалий санъат фестивали”

festival_2022_-12022 йил 18-апрель куни Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро анъанавий тасвирий ва амалий санъат фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Фестиваль концепцияси ўзгаришларсиз қолди, бунда ихтисослашаган санъат таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларининг ютуқларини намойиш этиш ва янги халқаро лойиҳаларни жалб этиш устувор вазифалардан бири бўлади.

festival_2022_-2Марказий кўргазмалар залида Жанубий Кореянинг Кемён университети ўқитувчилари ва талабаларининг кўргазмаси очилади, унда томошабин Жанубий Корея тасвирий ва амалий санъатидаги замонавий асарлар билан танишадилар.

festival_2022_-3Ҳамда шу куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг “Дастгоҳли рангтасвир кафедра”си ўқитувчилари, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзолари Жавлон Умарбеков ва Акмал Икромжоновлар устахонахоналаридан етишиб чиққан шогирдларининг ижодий асарларидан ташкил топган “Ватан маҳалладан бошланади” кўргазмаси бўлиб ўтади. Улар ўзларининг  рангтасвир ва графика ишларини тақдим этадилар, санъат ихлосмандларига эса Осиёдаги икки турли мактабнинг санъат йўналишидаги икки ёндашувини солиштириш имконияти туғилади.

festival_2022_-4Таниқли ҳайкалтарош Азамат Хатамовнинг шахсий кўргазмаси Марказий кўргазмалар залидаги экспозициянинг бошланғич нуқтаси бўлади, чунки муаллиф машҳур ҳайкалтарош бўлишига қарамай, унинг ижод чегараси чексиз, бунинг исботи сифатида сўнгги йилларда яратилган графика, рангтасвир ва ҳайкалтарошлик ишлари бунга яққол далил бўла олади.

festival_2022_-5И.В.Савицкий  номидаги Қорқалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи ва Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Қорқалпоғистон бўлими  билан ҳамкорликдаги Тасвирий санъат галереясида “Менинг она диёрим – Менинг қорақалпоғистоним” номли кўргазманинг ташкил этилаётганлиги фестивалнинг муҳим  воқеаларидан бири бўлди.

festival_2022_-62022-йил Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикаси ва Тожикистон Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигининг 30 йиллиги ва шу муносабат билан Тошкент Фотосуратлар уйида тожикистонлик рассом Гулов Парвин ва ўзбекистонлик рассом Хуршид Зияхановнинг ижодий тандемида ташкил этилаётган “Маҳалла бўйлаб сайр” кўргазмаси бўлиб ўтади.  Эртаси куни эса Польша Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси, рассом Антон Песнянинг “Ўзбекистон маҳалласига хуш келибсиз!” фотокўргазмасини очади.

festival_2022_-7Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  “Музейшунослик” кафедрасининг илмий-маърифий акция талқинида “Очилмаган синоат билан юзма-юз” фотокўргазмасининг очилиши бўлиб ўтади ва унда археологлар фаолияти, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида олиб борилган археологик қазишмалар акс эттирилган бир қатор фотосуратлар экспозициядан жой олади.

festival_2022_-8Анъанага кўра, фестиваль доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида “Камолиддин Беҳзод издошлари” миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари танлови ғолибларини тақдирлаш, ҳамда “Ўзбекистон замонавий миниатюраси” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтади.

 

 

 

Анъанага кўра, барча кўргазма заллари ва таълим муассасалари ҳудудида маҳорат дарслари, конференциялар ва турли тақдимотлар ўтказилади.