Евгений Пановнинг “Эски шаҳар бўйлаб сайр” шахсий кўргазмаси

e_panov_2021_bannerЎзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида 26 ноябрь куни график рассом Евгений Пановнинг шахсий кўргазмасини очилиш маросими бўлиб ўтади.

e_panov_2021_-12014 йилда рассом яна тасвирий санъатга қайтиб, фусункор манзаранинг жозибасидан илҳомланган ҳолда графиканинг ўзига хос  техникаси бўлган акварелда “Қадимги Тошкент” янги лойиҳаси устида иш бошлайди.

e_panov_2021_-2Марказий кўргазмалар залида очилган мазкур вернисажда рассомнинг қадимги Тошкент, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарлар мавзусидаги асарлари ўрин олган. Болалик хотираларига сингиб кетган севимли шаҳарнинг қиёфалари кўз ўнгингизда намоён бўлади. Эски уйлар, вақтнинг таъсирида қовжираган ва қийшайган деразалар, муюлишли йўллар ва қуёш нурларига чўмган уйлар, эски шаҳар, ховлилар, балконлар кўргазмадан жой олган асарларда акс эттирилган.

e_panov_2021_-3Фақатгина қоғозларда ва хотираларда қолаётган ва ўз қадимийлигини йўқотиб бораётган шаҳарлар. Вақтнинг эса шиддат билан ўтиб боришини илғаш мумкин.

 

Ижодкор атрофимизда содир бўлаётган лаҳзаларни, турли реал ҳодисаларни,  тасвирланган нарсанинг ҳақиқийлигини эмас, унинг мажозий ўзгариши, ҳис-туйғулар, таассуротларни  сезгирлик билан илғаб олади.

Рассом атрофидаги оламни самиймийлиги, беқарорлиги, дахлсизлигини намоён этган ҳолда, кўҳна Тошкент гўзаллигини ҳиссиётлари орқали ифодалай олган.