2020 йил 25 ноябрь куни Марказий кўргазмалар залида Ш. Aбдумаликовнинг “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтади.
Шуҳрат Aбдумаликов – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, сценограф, Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтининг профессори. Aнглия, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда 100 дан ортиқ спектаклларнинг саҳналаштирувчи рассоми.
Дастлаб П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртида кейинчалик А.Островский номли театр ва рассомлик институтида таҳсил олган.
Истеъдодли педагог ва маҳоратли рассом Георгий Бримнинг шогирди Ш.Aбдумаликов сценография мактабининг асосий йўналишларини қабул қила олди ва ҳозирги пайтда уни ривожлантириб, орттирган тажрибасини талабалари билан бевосита амалиётда баҳам кўриб келмоқда. Хусусан, ушбу кўргазма – инсталляция Ш.Aбдумаликов бошчилигидаги, ёш саҳна рассомлари гуруҳи ишининг самарасидир.
Унинг ташкилотчилик сифатлари ҳақида гапирадиган бўлсак, рассом ғоялар генератори ва у барча ўйлаган ғояларини ҳаётга татбиқ қила оладиган инсон. Бунинг яққол мисоли сифатида 2010, 2014, 2018 – йилларда Тошкентда бўлиб ўтган SCENOFEST халқаро фестиваллари ўзида кўплаб томошабинларни жамлаб, нафақат Ўзбекистонлик, балки хорижий давлатларнинг саҳна рассомларини асарлари билан яқиндан таништирди.
Ш. Абдумаликов шунингдек кинода ва дастгоҳли рангтасвирда ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Унинг асарлари мавзуси турли туман бўлиб, бу кўп асрлик тарих ва динга мурожаат қилган ҳолда яратилган – “Рухшона ҳақида қасида”, “12”, “Аждод қироллар рақси” асарлари шулар жумласидандир. Марказий кўргазмалар залидаги рассом томонидан яратилган ўзига хос экспозицияда турли спектакллар ва фильмларнинг макетлари ва эскизлари намойиш этилган. “Саломея” сценографиясига ғайриоддий ёндашилган бўлиб, бу ерда рассом режиссёрнинг “ҳаммуаллифи” бўлиб, образни индивидуал талқин қилишни таклиф қилади.
Ушбу “Қайлардадир менинг самоим” шахсий кўргазмаси рассомнинг ижодий изланишлари муҳитига ғарқ бўлиш имконини беради. Бу эса ўз навбатида муаллиф ва томошабин ўртасидаги ўзига хос диалогга нафақат театрда, балки кўргазма майдонида ҳам уч ўлчовли мизансцена ва икки ўлчовли бадиий полотнолар синтези ёрдамида бунга эриша олди.