“РАССОМ ВА ТАБИАТ ” ХХXV республика бадиий кўргазмаси

khudojnik_i_priroda_2020_-12020 йил 25 декабр куни Бадиий кўргазмалар дирекциясининг Марказий кўргазмалар залида “5 та ташаббус” лойиҳаси ва “Ўзбекистон табиати” акцияси доирасида анъанавий “Рассом ва табиат” кўргазмаси очилди. Ушбу кўргазмада бутун республикадан келган рассомларнинг бир неча авлодлари томонидан табиатнинг гўзаллиги ва хилма-хиллигини акс эттирувчи асарлари намойиш этилмоқда. Катта ёшдаги рассомлар – Римма Гаглоева, Искра Шин, Анвар Мирсагатов томошабинларга яна бир бор юқори маҳоратларини намойиш этмоқдалар.

khudojnik_i_priroda_2020_-2Кўргазмада ўтган аср бошларида Усто-Мўмин, В.Рождественский, В. Кайдалов, В. Кедрин каби рассомлар бошлаган узоқ йиллик  пленэр рангтасвирини яратиш учун “тоғ сафарларида” табиатга чиқиб асар яратиш анъанасини давом эттириб келаётган ёш рассомлар асарлари ҳам ўрин эгаллаган.

Саёҳат географияси жуда кенг – бу Белдирсой ва Оқтош, қайноқ Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятлари, Чимённинг қорли тоғлари ва Қамчиқ довони табиатидир.

khudojnik_i_priroda_2020_-3Экспозицияда намойиш этилган Анвар Мамаджановнинг графика асарлари ўзининг нафислиги ва маҳорат ила яратилганлиги билан ажралиб туради.

Анъанага кўра таниқли кулол Назира Қўзиева, ҳайкалтарош Марина Бородина ва Людвига Нестерович меҳмонларни пластик шакл ва атрофдаги оламнинг ғайриоддий кўриниши билан ажаблантирадилар.

Афсуски, 2020 йилда маҳоратли педагог, манзарачи рассом – Ҳаким Каримович Мирзахмедов орамиздан кетти. Унинг асарлари Ўзбекистоннинг турли музейларида сақланиб келмоқда, шунингдек, ушбу кўргазмада Бадиий кўргазмалар дирекцияси ва унинг оила аъзолари томонидан ижодкорнинг хотирасига бағишлаб охирги йилларда яратган асарларини намойиш этмоқдалар.

 

 

 

Асарларнинг аксарият қисмида муаллифлар томонидан табиат мотивлари асл ҳолатида тасвирланган, бошқаларида улар декоратив табиатнинг хаёлий композицияларига айланган. Шундай бўлсада, табиат ижодий ғояларнинг бирламчи манбаси, асосдир.