Бадиий Кўргазмалар Дирекцияси
Тасвирий ва амалий санъат йўналишига ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида биринчи халқаро онлайн – фестиваль ўтказади
қуйидаги номинациялар бўйича:
–Тасвирий санъат –дастгоҳли рангтасвир, графика, маҳобатли рангтасвир, театр декорацияси, анимация, компьютер графикаси, ҳайкалтарошлик.
–Замонавий декоратив–амалий санъат.
–Анъанавий амалий санъат.
–Фотография.
–Контемпорари арт.
–Дизайн (меъморчилик, либос).
–Санъатшунослик.
Фестивалда иштирок этиш учун таклиф этиладилар:
Тасвирий ва амалий санъат йўналишларига ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг (мактаблар, колледжлар, институтлар, университетлар ва б.) ўқувчи ва талабалари.
- Тасвирий ва амалий санъатнинг ихтисослаштирилган йўналишлари мавжуд олий ва ўрта махсус таълим муассасаларнинг талабалари.
- Бир мавзу ёки маълум бир концепцияни бир муаллифга ёки муаллифлар гуруҳига тегишли бўлган лойиҳалар.
- Фестивалда иштирок этиш бепул.
Асарларни қабул қилиш шартлари ва талаблари:
Фестивалда иштирок этиш учун қуйидагиларни 2020 йил 1-майдан 2020 йил 1-июнгача бўлган муддатда тақдим этилади:
– ариза (ўзбек, рус ёки ингилиз тилида) асарлар рўйҳати, паспорт нусҳаси, иштирокчининг фотосурати.
– ижодий ишларнинг фотосуратлари ёки видеолари (фотоларнинг формати: jpeg, 300 dpi дан кичик бўлмаслиги керак, 10х15 см. Видео юборувчилар диққатига, илтимос 4 скриншот бириктириб қўйинг).
Ижодий ишлар турли ракурслардан фотосуратга олинган бўлиши лозим (Ҳайкалтарошлик, кулолчилик, макетлар, инсталляциялар);
Ижодий ишларнинг сони, ўлчамлари, мавзулари, техникаси регламентга эга эмас;
Онлайн-фестивалда иштирок этиш учун ариза намунаси илова қилинади;
Онлайн-фестиваль қатнашчилари ўзлари ёки ўз вакиллари
орқали ариза намуналарини Ўзбекистон Бадиий академиясининг
www.art-academy сайтидан юклаб оладилар.
Иштирокчилар ариза ҳамда ижодий ишларнинг фотосуратлари ёки видеоларини ташкилотчиларнинг мазкур dhvfestival2020@gmail.com электрон манзилига юборадилар;
Онлайн-фестиваль иштирокчиларнинг энг сара ижодий ишлари 2020 йил 20-июндан, 1-июлгача бўлган муддатда Ўзбекистон Бадиий академияси, Бадиий кўргазмалар дирекцияси, Маданият вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтларида эълон қилинади;
Онлайн-фестиваль ташкилотчилари сифатсиз фотосуратлар ва видео лавҳаларни кўриб чиқмаслик ҳуқуқини ўзида сақлаб қоладилар;
Онлайн-фестивалда иштирок этиш автоматик равишда муаллиф, онлайн-фестивални оммалаштириш учун ижодий ишларнинг фотосуратлари ёки видеоларини суратга олишга ёки тарқатишга рухсат берганлигини англатади.
Онлайн-фестиваль ғолибларини тақдирлаш:
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўртасида ўтказиладиган биринчи Тасвирий ва амалий санъат халқаро онлайн – фестивалининг иштирокчиларига Диплом ва Сертификатлар электрон шаклда тақдим этилади.
Қўшимча маълумот:
Фестиваль талабларига жавоб бермайдиган, белгиланган муддатдан кечикиб тақдим этилган ижодий ишлар кўриб чиқилмайди ҳамда баҳоланмайди.
Ҳомийлик маблағлари онлайн-фестивални ташкил этиш, ўтказиш ва иштирокчиларни тақдирлаш жараёнларига жалб этилади.
Онлайн-фестивалда Ҳакамлар ҳайъатининг қарори қатъий ҳисобланади ва қайта кўриб чиқилмайди.
Онлайн-фестиваль ташкилотчиларининг манзили:
1000029, Тошкент ш., Ш.Рашидова кўчаси 40 уй;
телефон: +998 71 256-51-46;
электрон почта: dhvfestival2020@gmail.com
веб-сайт: www.art-academy.uz, www.dhv-art.uz
Биринчи Тасвирий ва амалий санъат онлайн-фестивалида иштирок этиш учун
АРИЗА
(2020 йил 1 июндан кечиктирмай юборилиши керак!)
1. | Иштирокчининг расми |
|
2. | Фамилияси | |
3. | Исми | |
4. | Отасининг исми | |
5. | Туғилган санаси | |
6. | Шаҳар | |
7. | Яшаш жойи, манзили | |
8. | Ўқиш жойининг тўлиқ шаклдаги номи | |
9. | Курс ёки синф | |
10. | Телефон рақами | |
11. | ||
12. | Онлайн-фестивалда иштирок этиш учун танлаган номинацияси | |
13. | Онлайн-фестивалга юборган ижодий ишлари сони | |
14. | Лойиҳа / ижодий иш (лар) номи: | |
15. | Лойиҳа яратилган йил: | |
16. | Техникаси: | |
17. | Ҳажми: | |
18. | Лойиҳа / ижодий ишнинг қисқача тавсифи: | |
19. | Иштирок этиш учун тақдим этилаётган ижодий ишларнинг фотосурати (электрон шаклда): |
* Илтимос, ушбу аризани тўлдириб, паспортингиз нусҳаси ва ижодий ишларингиз фотосуратларини бириктириб юборинг.