2019 йил 22 ноябрь Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида Анвар Мамаджановнинг “Бедана сайраганда” номли шахсий кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтади.
Рассом ўз асарларида – ён-атрофимизни қуршаб турган образларни, анъаналар ва урф-одатларни истеҳзоли ҳазил –мутойиба орқали кўрсатиб берган. Биринчи навбатда, булар жанрли мавзулардир. Шундайлар қаторига “Эски шаҳар бозори” ва “Эрталабки ош” асарлари, муаллифнинг ўткир нигоҳи билан кузатилиши ва халқ ҳаётининг нозик қирраларини яхши билиши орқали мавзулар тўлақонли очиб берилган.
Ижодкор бир неча йиллар мобайнида Иккинчи Жаҳон урушига бағишланган “Ёдингдами…” номли график туркумлари устида иш олиб борган. Ушбу мавзу кўпчилик томошабинларга яқин, ваҳоланки, Ўзбекистоннинг кўплаб оилаларида урушнинг жабрини нафақат фронт ичида балки унинг ортида ҳам бошдан кечирган бобо ва бувиларимизнинг аччиқ хотиралари сақланиб қолган.
Ушбу вернисажни рассом “Бедана сайраганда” деб номлади. Унинг учун бу қуш тинчлик, сокинлик ва фаровонликнинг рамзидир.
Анвар Мамаджанов ўзи танлаган санъат соҳасига содиқ қолган график рассомлардан бири ҳисобланади. Кўргазмада сўнгги йилларда яратилган 100 дан ортиқ оригинал чизмалар ва офортлар ўрин олган.
Кўргазма ўз ишини 14 декабрга қадар давом эттиради.